• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ислом динида ширк ҳақида нима дейилган?

    Muslim.uz эътиқодининг асоси бўлган ширк, унинг турлари ҳақида берилган мақолани чоп этди. Ушбу мақолани қуйида тўлиғича ўқишингиз мумкин.

    Фото: Islom.uz

    Фото: Islom.uz

    Араб тилида ширк сўзи «икки нарсани тенглаштириш», «тенгдош қилиш», «шерик қилиш» деган маъноларни билдиради. Унинг шаръий маъноси: Аллоҳ таъолога зоти, феъллари, ибодати ва гўзал исму сифатларида махлуқларни тенгдош қилиш, шерик қилиш тушунилади. Қуръони Каримда ширк ва унинг ўзагидан ясалган сўзлар 34 марта зикр қилинган бўлиб, уларнинг барчасида ушбу гуноҳ қораланган ва ундан қайтарилган.

    Шариатимизга кўра, ширк энг оғир зулм, энг қабиҳ жаҳолат ва энг катта гуноҳ саналади. Ундан қайтариш жамики анбиё алайҳимуссаломлар даъватининг асоси ва самовий шариатларнинг мағзидир. Чунки, ҳар бир набий ва расул албатта ўз қавмига: «Эй, қавмим! Аллоҳга сиғинингиз! Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқдир», – дегандир (Аъроф сураси, 59-оят).

    Аллоҳ таоло Ўзига ширк келтиришдан Қуръони каримнинг кўплаб ояти карималарида қайтарган. Жумладан, Наҳл сурасининг 51-54 оятларида шундай деган: «Аллоҳ: «Икки (сохта) илоҳни маъбуд қилиб олмангиз! Албатта, У ягона илоҳдир! Бас, Мендангина қўрқингиз!» – деди. Осмонлардаги ва Ердаги барча нарсалар Унинг мулкидир. Дин (итоат қилиш) Унгагина(бўлиши) вожибдир. Аллоҳдан ўзгасидан қўрқасизми?! Сизларда қайси бир неъмат бор бўлса, албатта, у Аллоҳдандир. Шунингдек, қачон сизларга мусибат етса ҳам фақат Унгагина ёлворасизлар. Сўнгра (У)сизлардан (ўша) мусибатни даф этгач, сизларнинг орангиздан бир тўда(кимсалар чиқиб) Парвардигорларига ширк келтирурлар» (Наҳл сураси, 51-54-оят).

    Муҳтарам жамоат! Уламолар ширк асосан икки турга: катта ширк ва кичик ширкка бўлинади деганлар. Катта ширк – Аллоҳга бирор-бир нарсани шерик қилиш, тенг билиш ва у зот билан бирга бошқа нарсаларга ибодат қилишдир. У гуноҳи кабираларнинг энг каттасидир. Аллоҳнинг Ўзи сақласин. Бу борада Ҳақ таоло Ўзининг каломида шундай деган: «Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтириш (гуноҳи)ни кечирмагай ва(лекин) ана шундан бошқа (гуноҳлар)ни Ўзи хоҳлаган (банда)ларидан кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, демак, у улкан гуноҳни тўқиб чиқарибди» (Нисо сураси, 48-оят).

    Иккинчиси, кичик ширк бўлиб, у кишини Ислом миллатидан чиқармасада унда бардавом бўлиш катта ширкка олиб бориши мумкин. Бунда киши ўша ишдан дарҳол қайтиши ва тавба қилиши лозим бўлади.

    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй одамлар, ушбу ширкдан сақланинглар, чунки, у чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир», –дедилар. у зотга Аллоҳнинг иродаси ила бир киши: «Эй Аллоҳнинг расули, агар у чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқ бўлса, қандай қилиб ундан сақланамиз?», – деди. Шунда у зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Аллоҳ, биз билиб туриб, сенга ширк келтиришимиздан паноҳ сўраймиз, билмаганимизга истиғфор айтамиз»,– денглар, деб жавоб бердилар (Имом Аҳмад ва Имом Табароний ривоят қилишган).

    Демак, ширк чумолининг ўрмалашидан ҳам махфий тарзда мўмин киши амалларига кириб қолиши мумкин экан. Уламоларимиз ушбу ҳадисни изоҳлаб, ширк келтириш барча солиҳ амалларда, жумладан, дуо, сажда, назр, садақа каби жисмоний ва молиявий ибодатларда ҳам бўлиши мумкин, деганлар.

    Мусулмон киши ўзининг имон ва эътиқодига биноан барча ҳожатларини сўрашда фақат ягона Аллоҳ таолодан сўраши ва Унинг Ўзигагина ибодат қилиши шарт. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди: «...Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!» (Каҳф сураси, 110-оят).

    Шариатимиз кўрсатмаларига кўра қабрларни зиёрат қилиш суннат амаллардандир. Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Сизларга қабрлар зиёратини тақиқлаган эдим. Мана, энди қабрларни зиёрат этаверинг, зеро у сизларга охиратни эслатади» (Имом Термизий ривояти).

    Демак, қабристонга борганда у ерда ётган марҳумларнинг аҳволини ўйлаб, ундан ҳар ким ўзига ўгит ва ибрат олиши лозим бўлар экан. Шунингдек, азиз-авлиёларнинг мақбараларини, яқинларимизни қабрларини зиёрат қилиб туриш Ислом динида савобли ишлардан саналади. Аммо бунинг ҳам ўзига яраша тартиб-қоидалари бор. Бугунги кунда айрим ватандошларимиз юртимиздаги баъзи зиёратгоҳлардаги мақбаралар ва у ердаги дарахтларни муқаддас санаб, уни тавоф қилиш ва унга сиғиниш каби ширк амалларни қилаётганлари сир эмас. Тилаклар ижобат бўлади, дея қабристондаги дарахтларга латта боғлаш, қабрлар ёнига шам ёқиш, қабр тошларини ўпиш бидъат ва хурофот амаллардир. ҳеч нарсага ярамайдиган оддий бир латтани дарахтга боғлаб, ҳожатим раво бўлади, дейиш мантиққа ҳам тўғри келмайди.

    Таъкидлаб ўтиш жоизки, қабрлар зиёрати охиратни эслаш учундир. Аммо қабрлар зиёратининг асл моҳиятини унутиб, азиз авлиёлар қабрларига бориб, ҳожатларини сўрайдиган, бахт ёки фарзанд ёҳуд ишига ривож тилаб, истакларини соҳиби қабрлардан сўрайдиганлар ҳам бор. Ваҳолангки, ҳар қандай истак, тилакларни фақат ёлғиз Аллоҳдан сўралиши керак. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофил (бехабар)дирлар» (Аҳқоф сураси, 5-оят).

    Ҳанафий мазҳабидаги мўътабар манбалардан бири «Раддул муҳтор» китобида шундай дейилган: «Авом халқ тарафидан ўликларга атаб назр қилиш, Аллоҳнинг дўстлари қабрларига уларга яқин бўлиш мақсадида тангалар ташлаш, шам, чироқлар ёқиш ботил ва ҳаромдир».

    Муҳтарам жамоат! Сарвари коинот Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида Ислом дини ақидалари, аҳкому усулларини саҳобаи киромларга мукаммал равишда етказганлар. Саҳобалар, тобеинлар, табаа тобеинлардан тортиб то бизнинг асримизгача ўтган Ислом уммати уламолари, мусулмонларга Аллоҳ қодир қилгунча шариат аҳкомларини тушунтириш, Исломга кириб қолган бидъат ва хурофотлар ҳамда ирим-сиримларга қарши жиддий курашишда зўр маҳорат кўрсатиб келганлар. Лекин шунга қарамай, мусулмон халқи ўртасида ҳануз динга заррача алоқаси бўлмаган баъзи бир урф-одатлар, асоссиз эътиқодлар ҳукм суриб келаётганлиги ачинарли бир ҳолдир.

    Баъзи одамлар айрим ой, кун, жой ва одамлардан шумланишлари ва улар ҳақида ёмон гумонда бўлишлари нодонлик ва ислом шариати таълимотларидан бехабарликларига далолатдир. Исломдан олдинги жоҳилият даврида ҳам сафар ойидан шумланиш одати бор эди. Барча нотўғри эътиқодлар қатори динимиз бу каби хурофотдан иборат фикрларни ҳам тўғрилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу борада бир қанча ҳадислар айтдилар.

    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Касалликнинг юқиши йўқ, ғул йўқ ва сафар йўқ», – дедилар» (Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривояти).

    Яъни, дунёдаги ҳар бир нарса шу жумладан, хасталик юқиши ҳам фақатгина Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. Ҳадисда зикр қилинган «Ғул» жоҳилият аҳли тасаввуридаги бир жин бўлиб, улар уни турли шаклларга кира олади, одамларни адаштириб кетиб, турли балоларга учратади, деган эътиқодни қилишар эди. Ислом бу нотўғри эътиқодни ҳам рад этди. Шунингдек, жоҳилият аҳлининг Сафар ойи тўғрисида ҳам бидъат-хурофотдан иборат тушунчалари бор эди. Ислом бундай асоссиз эътиқодларни ҳам рад этиб, ой-кунларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолоники эканини эълон қилди.

    Аллоҳ таоло ўзининг каломида биз уммати Муҳаммадга ширкнинг ҳалокатга элтувчи энг оғир гуноҳ эканлиги борасида ҳазрати Луқмони ҳакимнинг ўғилларига қилган насиҳатларини ибрат қилиб келтиради. «Эсланг, Луқмон ўғлига насиҳат қилиб, деган эди: «Эй, ўғилчам! Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк улкан зулмдир» (Луқмон сураси, 13-оят).

    Демак, оталар фарзандларига дунёни қандай тўплашни эмас, олдин шу насиҳатларни қилиб, уларга тўғри эътиқод ва тушунчаларни ўргатсалар фойдали бўлади. Эътибор берсак Луқмони ҳаким биринчи навбатда ўғилларига ширкдан эҳтиёт бўлишни насиҳат қилдилар. Демак биз ва фарзандларимиз биринчи навбатда ширк амаллардан узоқ туришимиз керак. Чунки ширк энг хатарли, бутун солиҳ амалларни йўққа чиқарадиган, жаҳаннамда инсонни абадий қолдирадиган гуноҳдир.

    Ҳурматли жамоат! Мавъизанинг давомида мўмин-мусулмонларни кофирга чиқаришнинг оғир гуноҳ эканлиги ҳақида суҳбатлашамиз.

    «Такфир» масаласини чуқурроқ ўрганиб чиқсак, бу иш динимиз асосларини пухта билмасликдан келиб чиққанини билиб оламиз. Такфирчилар қилаётган ишини ҳақ эканлигига мўмин-мусулмонларнинг баъзи шариат аҳкомларини бажармаётгани ва улар айтаётган гапларни айтмаётганини далил қиладилар. Ҳақли савол туғилади, динимизда баъзи шариат аҳкомларини бажармаётганлар кофир бўладими? Йўқ, балки, ундай кишилар осий ва гуноҳкор бўладилар. Чунки имоннинг рукни иккита: қалб билан тасдиқлаш ва тил билан иқрор бўлиш. Демак, мана шу икки рукнни бажарган одам мўмин бўлади ва уни кофир дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

    Ашъария ақидавий мазҳабида шариат арконларига амал қилишни имон рукнларидан саналсада, бирор амални тарк қилган одамни, модомики фарзни инкор қилмас экан, кофир дейилмайди.

    Мотуридия ақийдавий мазҳабимиздаги мўътабар китоблардан саналмиш «Ақидатут-Таҳовия»да шундай дейилади: «Аҳли қиблалардан бирортасини гуноҳи туфайли кофир демаймиз. Модомики, ўша гуноҳни ҳалол ҳисобламаса». Бу ерда «аҳли қибла»дан мурод, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган жами нарсаларга имон келтириб, диннинг асосий рукнларидан бирортасини инкор қилмаганлар кўзда тутилади ва уларни гуноҳи кабира ёки гуноҳ туфайли кофир, деб ҳукм чиқармаймиз.

    Баъзи оят ва ҳадисларда маълум бир гуноҳларни қилганларни кофир деб аталган. Масалан, Қуръони каримда шундай дейилади: «Аллоҳ нозил қилган нарса (оятлар) билан ҳукм қилмаганлар – ана ўшалар кофирлардир» (Моида сураси, 44-оят). Бу оятнинг тақозосига кўра, оятларга мувофиқ ҳукм чиқармаган киши гўё кофир саналади, деб ўйлаш мумкин. Лекин Ибн Аббосдан шу оят хусусида нақл қилинадики, Аллоҳнинг ҳудуди (ҳукмлари)дан бирортасини инкор этмай иқрор ва тасдиқ этган ҳолда уларга мувофиқ ҳукм қилмаса кофир бўлмайди, балки фосиқ (гуноҳкор) бўлади.

    Аҳли сунна вал жамоа уламолари гуноҳи кабира қилган мўмин бутунлай миллатдан чиқиб кетадиган кофир бўлмаслигига иттифоқ қилганлар. Чунки куфр иккига бўлинади. Эътиқодий куфр ва амалий куфрга (ёки Исломдан чиқарадиган куфр ва мажозий куфрга). Баъзи бир гуноҳларни оят ва ҳадисларда куфр деб аталиши муболаға тариқасида бўлиб, одамни диндан чиқармайдиган мажозий куфрдир.

    Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ла илаҳа иллаллоҳ» деган кишидан тийилиш (унинг моли, обрўси ва жонига талофат етказмаслик) имоннинг аслидир. Бундай кишини ҳеч бир гуноҳи учун кофир санамаймиз, уни бирор гуноҳ амал сабабли Исломдан чиқармаймиз...», – дедилар(Имом Абу Довуд ривояти). Яъни, имон калимасини айтиб, зоҳирида мусулмончиликка амал қилиб турган одамни гуноҳи туфайли Ислом динидан чиқармаймиз.

    Бировни кофир дейиш осон иш эмас. Чунки бу ишнинг орқасидан келиб чиқадиган ҳукмлар ҳам ўта хатарлидир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қачон киши ўз биродарига «Эй, кофир» деса, икковларидан бири ўшандай бўлади», – деганлар (Имом Бухорий ривояти). Яъни, ҳалиги одам кофир бўлмаса, уни кофир деган одамнинг ўзи кофир бўлади. Чунки мусулмонни кофир дейишнинг ҳукми шу. Бировни кофир дейишдан олдин бу гап ўзига қайтиши мумкинлигини ўйлаб қўйиш керак бўлади. Зеро, бизнинг ҳозирги замонамизда мусулмонларни тафриқага бўлиб ташлаш ғарази билан гуноҳ амал қилганларни кофирга чиқариш ҳолатлари бутун ислом оламида рўй бермоқда.

    19.10.2018, 14:23   Изоҳ (0)   118801
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон – Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади

    19.10.2018, 14:05

    Тошкентда ретро автомобиллар кўргазмаси ўтказилди (фото)

    19.10.2018, 12:59

    Ўзбекистон ва Россия ўртасида икки томонлама ҳужжатлар имзолаш маросими бошланди (видео)

    19.10.2018, 12:53

    Ўзбекистон ва Россия умумий қиймати 27,1 млрд долларга тенг 785 та шартнома имзолади

    19.10.2018, 12:48

    Жиззахда буғдой ўғриларига суд ҳукми ўқилди

    19.10.2018, 12:46

    Термиз ҳамда Сочи давлат университети ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди

    19.10.2018, 12:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Эроннинг учта ядровий объектига зарба берди

    Дунё | 22 июн, 09:20

    Ўзбекистонда давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади

    Ўзбекистон | 22 июн, 09:05

    Трамп “Америка овози”нинг 639 нафар мухбирини ишдан бўшатди

    Дунё | 21 июн, 23:50

    ФВВ аҳолига соат 10:00 дан 17:00 гача тик тушадиган қуёш нурлари остида бўлмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 23:30

    Бразилияда ҳаво шари қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 21 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Мамелоди Сандаунс” — “Боруссия Дортмунд” баҳсида еттита гол урилди

    Спорт | 21 июн, 23:00

    Фарғона аэропортида танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс тўхтатилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 22:50

    Панамада фавқулодда ҳолат эълон қилди

    Дунё | 21 июн, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.