Ўзбекистон-Россия таълим форумининг ялпи йиғилиши ва шўъбаларга бўлинган ҳолда бўлиб ўтган очиқ мулоқотларда соҳага оид долзарб вазифа ва масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Форум давомида икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида қўшма дастурлар асосида янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга доир қатор келишувларга эришилмоқда.
Жумладан, Термиз давлат университети ҳамда Сочи давлат университети ректорлари талабаларни ўқитиш, факультет ва кафедралар филиалларини ташкил қилиш, ўқитувчилар малакасини ошириш, мақсадли илмий изланишлар олиб бориш, ўқув ва илмий адабиётлар алмашиш бўйича шартнома имзоладилар.
Форум ўз ишини давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)