18 октябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Олой бозори яқинидаги майдончада Авто-мото шоу, ретро автомобиллар кўргазмаси ҳамда картинг мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Айтиш керакки, ретро автомобиллар кўргазмасида «Победа» М-10 и М-20 кабриолетлари, Москвич-401, 403, 407, 412, афсонавий «Запорожец» ZAZ-965 (1960−1969), иккита ГАЗ-69 модели ва машҳур ҳарбий «Полуторка» — ГАЗ ММ (1938−49) тақдим этилган.
Энг «ёш» экспонат — «Жигули», энг эскиси эса — Mercedes 1937 йил.
3 кун давом этувчи тадбирларда ташриф буюрувчилар камида 60 йиллик тарихга эга автомобиль ва мотоциклларни томоша қилиши мумкин.
Изоҳ (0)