«Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик I Форуми» якунларига кўра, умумий қиймати 27,1 млрд долларга тенг 785 та шартнома имзоланди. Бу ҳақда Turon 24 хабар берди.
Форум доирасида биржалар коммуникация алмашинуви, минтақавий ҳамкорлик, саноат алоқалари ва молиявий-банк соҳалари бўйича шартнома имзоланди.
Молия-банк соҳасида умумий қиймати 864,6 млн долларига тенг 6 та битим имзоланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Россиянинг «Сбербанк»и қиймати 200 млн долларига тенг кредит линиясини ажратади. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Газпромбанк» АЖК ўртасида 3,5 млрд рублга тенг (50 млн доллар) ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Шунингдек, савдо бўйича қиймати 1,76 млрд долларига тенг 600 та шартнома имзоланди. Инвестиция бўйича эса умумий қиймати 25,3 млрд долларига тенг 185 та келишув имзоланди.
Инвестицияларнинг асосий қисми 2028 йилга қуриб битирилиши режалаштирилган АЭСга тўғри келади.
Маълумот учун: Ўзбекистонда 79 та Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси, 23 та янги савдо уйлари ва 20 та улгуржи савдо марказлари барпо этилади.
Изоҳ (0)