Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги бешинчи жангини қачон ўтказиши аниқ бўлди, деб ёзади «Оламспорт».
Унга кўра, Муроджон 24 ноябрь куни АҚШда, Атлантик Ситида рингга кўтарилади. Ҳозирча ушбу жангда Аҳмадалиевга ким рақиб бўлиши номаълум.
Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев профессионал фаолияти давомида тўрт маротаба рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг учтасини у нокаут эвазига ўз фодасига ҳал қилган.
Изоҳ (0)