«Ўзбеккино» Миллий агентлигида «Ўзбекфильм» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. «Ўзбекфильм» ДУКнинг бош директори этиб Фотиҳ Жалолов Ҳамидович тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 июлдаги ПҚ-3880 сонли «Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги қарорида «Ўзбекфильм» акциядорлик жамиятини жамият таркибидан чиқиб кетадиган акциядорлар билан қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда ҳисоб-китобни амалга оширган ҳолда «Ўзбекфильм» давлат унитар корхонаси этиб қайта ташкил этиш вазифаси берилган.
Изоҳ (0)