Жорий йилнинг 16 октябрь «Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси»нинг илк конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр Матёқуб Матчонов Уюшма раислигига сайланди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, Уюшманинг бошқарув, назорат органларини ёпиқ овоз бериш шакли билан сайлаб олинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 июлдаги ПҚ-3880 сонли «Миллий киноиндустирияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра «Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси» нодавлат нотижорат ташкилот сифатида қайта ташкил этилган эди.
Изоҳ (0)