Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Facebook’даги саҳифасида «Су-27» қирувчисининг ҳалокатдан олдинги видеоси пайдо бўлди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
https://www.facebook.com/kpszsu/videos/2161165414157577/
Видеода экипажнинг тайёрланаётгани ва парвозга йўл олгани акс этган.
Қирувчи 16 октябрь куни Винниц вилоятида «Тоза осмон — 2018» машғулотлари вақтида ҳалокатга учраган эди. Ҳалокат оқибатида ҳарбий ҳаво кучлари полковники Иван Петренко ва АҚШ миллий гвардияси подполковники Сет Неринг ҳалок бўлди.
ОАВ хабарига кўра, қулашдан олдин учувчилар самолётдаги носозлик ёки бошқа хавф ҳақида хабар бермаган.
Изоҳ (0)