Россия президенти Владимир Путин мамлакатга қарши ядро қуролини қўлловчилар ҳақида гапириб, воқеалар бундай ривож олса, «биз шаҳид сифатида жаннатга тушамиз, улар эса шунчаки тамом бўлади», — деди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Валдай» муҳокама клубининг йиғилишида президентнинг таъкидлашича, Россиянинг ядро қуролини қўллаш бўйича концепциясида огоҳлантириш зарбаси йўқ ва бундай қуроллар фақат жавоб зарбаси ҳолатида қўлланилиши мумкин.
«Тажовузкор жавоб зарбасидан қочиб қутула олмаслигини билиши керак. Биз эса, тажовуз қурбонлари, шаҳидлар сифатида жаннатга тушамиз, улар эса шунчаки тамом бўлади, чунки пушаймон бўлишга ҳам улгурмайди», — деб маълум қилди Путин.
Изоҳ (0)