Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Қарорда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, тез тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида қўйилган вазифаларни тўлиқ бажаришга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолаётганлиги қайд этилган.
«Жумладан, республикада тез тиббий ёрдам хизматини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш юзасидан қабул қилинган бир нечта қарорларнинг натижалари бугунги кунга қадар сезилмаяпти. Тез тиббий ёрдам чақирувларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш эскича, қўл механизмлари ёрдамида бажарилмоқда.
Тез тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида беморларнинг касалхонага етиб боргунга қадар вафот этиши кўпайиб бормоқда. Тошкент, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида эса ўлим сони икки баравардан тўрт бараваргача ошган.
Мурожаатларни саралашнинг амалдаги тартиби мавжуд куч ва воситаларни энг муҳим чақирувларга хизмат кўрсатиш учун йўналтириш имконини бермайди, натижада ёлғон чақирувлар сони ошмоқда ёки сурункали касалликлари авж олган, бироқ ҳаёти хавф остида бўлмаган беморларга хизмат кўрсатилмоқда.
Ажратилаётган бюджет маблағлари сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш имконини бермаяпти», — дейилади қарорда.
Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.
Изоҳ (0)