Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди, деб ёзади «Оламспорт».
Унга кўра, Эргашев проф рингдаги 15-жангини жорий йилнинг 17 ноябрь куни АҚШда ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон ўзининг 14-жангида угандалик Жума Васвани нокутга учратган ҳолда мағлуб этганди. Шу тариқа Шоҳжаҳон ўзининг WBA International камарини ҳимоя қилганди.
Изоҳ (0)