• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий банк: Ўзбекистонда аҳоли орасида инфляция ошишидан хавотир кучаймоқда

    Ўзбекистон аҳолиси инфляцион кутилмалари жорий йилнинг 3-чорагида 48 фоизга, юридик шахсларники эса қарийб 50 фоизга ошган. Бу ҳақда Марказий банкнинг Ўзбекистонда инфляцион кутилмалар бўйича ўтказган сўровномаси натижаларида келтирилган, дея хабар беради «Turon 24».

    Фото: «Turon 24»

    Фото: «Turon 24»

    Умуман олганда, 3-чоракда ўзбекистонликларнинг инфляция ошишидан хавотири 2-чоракка қараганда анча юқори.

    Апрель июнь ойларида Ўзбекистон аҳолиси инфляцион кутилмалари пасайиб келаётган эди. Хусусан, февраль ойига қараганда ушбу кўрсаткич апрель ойида қарийб 21 фоизга камайган эди. Лекин июль ойига келиб аҳоли орасида яна инфляция ошишидан хавотир кучайди. Жумладан, аҳоли орасида келгуси ойда нархлар «пасаяди» ва «ўзгармайди» деб жавоб берувчилар сони 44 фоиздан 22 фоизгача камайган. Юридик шахслар орасида эса бу кўрсаткич 52 фоиздан 32 фоизгача камайган.

    Келгуси ойда нархлар ошишини кутаётганлар миқдори эса 48 фоиздан 71 фоизга ошган. Бундан ташқари юридик шахсларнинг қарийб 90 фоизи келгуси бир йил ичида нархлар ошишини тахмин қилган.

    Қайд этиш лозимки, июль ойида юридик шахсларнинг узоқ муддатли инфляцион кутилмалари аҳолиникига нисбатан ижобийроқ бўлган бўлса, сентябрга келиб уларнинг келгусидаги нархлар ошиши бўйича кутилмалари аҳолиникидан юқорилаб кетди. Бу ўз навбатида тадбиркорлик субъектларининг келгусидаги нархлар бўйича хавотирлари сезиларли даражада ортганини билдиради.

    Инфляция ошишига асосий сабаблар сифатида сув танқислиги натижасида аввалги йилларга нисбатан ҳосилдорлик пастлиги ҳамда қиш-баҳор мавсуми учун мева ва сабзавотларни захиралаш ишлари бошланиши бозордаги нархни ошириши, 1-навли буғдой уни ва нон нархларининг эркинлаштирилиши, коммунал тўловлар ва иш ҳақи ошиши ҳамда валюта алмашув курси кўтарилиши қайд этилган.

    Асосий истеъмол товарлар ёки хизматларнинг қимматлашиши келгусидаги инфляцион кутилмаларнинг ошишига қўшимча туртки бериши мумкин.

    Шу билан бирга, аҳолининг кўпчилиги ўз даромади ошишини кутмоқда. Келгуси 12 ой ичида даромади ўсишини тахмин қилаётганлар сони 68 фоизни ташкил этган. Бироқ даромадлари ошишини кутаётганларнинг аксарият қисми ўсиш нархлар ошишига нисбатан паст даражада бўлишини билдирган.

    Бундан ташқари, аксарият ўзбекистонликлар доллар курсининг яна кўтарилишини кутмоқда. Сўров натижаларига кўра, аҳоли сентябр охирига 1 АҚШ долларини 8 180 сўм атрофида, декабрь охирига эса 8 300 сўм атрофида кутганлар. Ушбу ҳолат аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг алмашув курси бўйича хавотирлари мавжудлигини кўрсатади ва бу ўз ўрнида уларнинг инфляцион кутилмаларига таъсир этиши мумкин.

    Келгусида банк кредит фоизлари ошишини кутаётганлар сони ҳам кўпаймоқда. Аҳолининг қарийб ярми келгусида кредит нархи «20 фоиздан юқори» бўлишини тахмин қилган.

    Марказий банк сентябрь ойида йиллик инфляция прогнозини ўзгартириб, 2018 йилда инфляция 16-17% атрофида бўлишини тахмин қилган эди. Бу Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини оширишига асосий сабаблардан бири бўлган.

    Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра ўтган 9 ой ичида нархлар ўртача 8,1 фоизга ошган. Йиллик инфляция эса сентябрда 16,2 фоизни ташкил этган.

    16.10.2018, 15:50   Изоҳ (0)   29670
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда ноқонуний равишда валюта сотаётган фуқаро қўлга олинди

    16.10.2018, 15:33

    Адлия вазирлиги ўтказаётган нотариус лавозимларига танловни онлайн равишда кузатиш мумкин

    16.10.2018, 15:19

    АҚШда фаолият юритган мутахассис Халқ банки бошқарув раисига ўринбосар этиб тайинланди

    16.10.2018, 15:06

    Москвада Ислом Каримовнинг ҳайкали ўрнатилди

    16.10.2018, 14:41

    Самарқандда Президент фармони ижросини таъминлашга давлат идоралари панжа орасидан қараб келмоқда

    16.10.2018, 14:29

    Константин Акулов Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи бош директори этиб тайинланди

    16.10.2018, 14:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда полициячилар ноҳақ айбланган одамнинг қабрига бориб, узр сўради

    Дунё | 26 август, 16:50

    Ноқонуний сигареталар ичида нима бор? Таҳлил натижалари ҳайратланарли

    Тошкент ш. | 26 август, 16:30

    Миграция агентлигининг икки ходимига жиноят иши қўзғатилди 

    Ўзбекистон | 26 август, 16:37

    Дубай шайхидан қочиб кетган малика Ҳайя бинту ал-Ҳусайн ҳозирда қандай ҳаёт кечирмоқда?

    Лайфстайл | 26 август, 16:35

    Илон Маск Apple ва OpenAI компанияларини судга берди

    Дунё | 26 август, 16:25

    Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 26 август, 16:11

    Шавкат Мирзиёев Иорданиянинг “Ан-Наҳда” ордени билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 26 август, 16:02

    Тошкентдаги клиникада 9 ёшли бола бурун операцияси вақтида вафот этди

    Ўзбекистон | 26 август, 15:53

    Дунёда ҳар 4 кишидан бири тоза ичимлик суви етишмовчилигидан азият чекади — БМТ ҳисоботи

    Дунё | 26 август, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.