• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Замонавий «қози»ларга қонунчиликда қандай жазо бор?

    Журналист Миролим Исажонов бирор айб иш қилган фуқарони ўзича жазолаб, кейин ушбу ҳолат акс этган видеотасвирни ижтимоий тармоқларда тарқатишга нисбатан қонунчиликда қандай жазо кўзда тутилгани билан қизиқди. Қуйида журналистнинг ушбу масаладаги мақоласи эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Охирги пайтларда одамлар орасида қонун доирасидан чиқиш, яъни «ўзича суд қилиш», «ўзбошимчалик билан жазолаш» ва буларни видеотасвирга олиб, «ўргимчак тўри»да тарқатиш «урф»га кираётгани ҳеч биримизга сир эмас.

    Жорий йилнинг ўзида юртимизда бир нечта «самосуд» ҳолатлари кузатилиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан катта баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида ўғриликда гумон қилинган йигитнинг қўлидан осиб шарманда қилиниши, Шаҳрихон туманида ҳам ўғриликда гумон қилинган аёлнинг оломондан ўзини сойга ташлаб қутулиши, Тошкент шаҳрида қилич билан қуролланган йигитлар қарздорликда айбланаётган йигитни таҳдид билан машинага тиқиб олиб кетиши акс этган видеолар онлайн макон «аъзо»ларининг ҳеч бири назаридан четда қолмади.

    Хўш бу каби дилни хира қилувчи манзараларни пайдо бўлаётганига «ҳисса» қўшаётганлар учун қонунчиликда қандай жазолар тайинланган? Бу борада Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Фурқат Тожиев қуйидагиларни сўзлаб берди:

    «Мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг шахсий ҳаёти дахлсиз ва у қонун ҳимоясида. Афсуски, ижтимоий тармоқларда ҳуқуқбузарлик содир этишда гумон қилинган шахсларни ўзбошимчалик билан жазолаш (самосуд) тасвири туширилган видеолавҳаларнинг кўп учраётгани жудаям ачинарлидир. Бош Қомусимизнинг 19-моддасига мувофиқ фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, шахсни ушбу эркинликлардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас. Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда ошкора кўриб чиқилиб, айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди».

    Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 39-моддасида таъкидланганидек, махсус ваколатли шахслар билан бир қаторда жабрланувчи ва бошқа фуқаролар ҳам хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш ҳуқуқига эга. Бироқ, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ҳокимият органларига топшириш мақсадида эмас, ўзбошимчалик билан жазолаш учун ушлаш - шахсга қасддан зарар етказиш - қонунга хилоф ҳаракат ҳисобланади.

    Шунга қарамай, ҳуқуқбузарлик содир этишда гумон қилиниб ушланган шахсларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан турли даражадаги тан жароҳатлари етказилмоқда, қўрқитган ҳолда раҳм-шафқатсиз муомала қилинмоқда, шахсий ҳаёт дахлсизлиги бузилмоқда, ҳақоратланмоқда, шунингдек, уст-кийимсиз жамоат жойида уялтириш, шарманда қилиш йўли билан инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатлар айрим ҳолларда содир этилмоқда.

    Ўзбошимчага қандай чора кўрилади?

    Қайд этиш лозимки, шахс айбдор деб топилган тақдирда ҳам, унга нисбатан бу каби ғайриинсоний хатти-ҳаракатларни содир этиш жазо тизимида мавжуд эмас. Бундай ҳаракатлар Жиноят кодексига мувофиқ жазо чоралари кўрилишига сабаб бўлади.

    Хусусан, Жиноят кодексининг 104-моддасига асосан қасддан бадангаоғир шикаст етказиш уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилишбилан жазоланади.

    Кодекснинг 139-моддасида ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилинса, уч йилгача озодликдан маҳрум этиш назарда тутилган.

    Кодекснинг 141-моддасига биноан шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш ғаразли ниятларда содир этилган бўлса, уч йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

    Демак, фуқаролар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумон қилиниб ушланган шахсларни ўзбошимчалик билан жазолаш қонунга зид ҳаракат ҳисобланади.

    Бундан ташқари, ушбу жараёнларни видеотасвирга тушириб ижтимоий тармоқларга жойлаштириш, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, намойиш этиш каби ҳаракатлар ҳам маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситалари орқали берилган хабарлар жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

    15.10.2018, 12:28   Изоҳ (0)   27972
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тойлоқ туман ҳокими хотинини хорижга ишга юборган «ориятсиз» эркакларни танқид қилди

    15.10.2018, 12:12

    Орол денгизи муаммолари бўйича Халқаро форум ўтказилади

    15.10.2018, 11:36

    Ўзбекистонда Туркия билан ҳамкорликда уруғчилик кластери ташкил этилади

    15.10.2018, 11:19

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ОТМларда контракт нархлари ошгани ҳақидаги хабарни тасдиқламади

    15.10.2018, 11:06

    Қашқадарёда ХТБ бош ҳисобчиси прокурор ёрдамчисига 2,5 минг доллар пора бераётганда ушланди

    15.10.2018, 10:26

    Жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда 553,4 минг бола туғилган

    15.10.2018, 10:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.