• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тойлоқ туман ҳокими хотинини хорижга ишга юборган «ориятсиз» эркакларни танқид қилди

    Самарқанд вилояти Тойлоқ туман ҳокимлиги нашри «Қўшчинор» газетасида туман ҳокими Баҳодир Бобононазаровнинг аҳолига мурожаати эълон қилинди. Ҳоким ўз мурожаатида ориятсиз эркакларни танқид қилди.

    Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    «Бугун хотин-қизларнинг хорижда ишлаши деган бало бошимизга соя соляптики, унинг ортидан қанча-қанча муаммолар, дилхираликлар келиб чиқмоқда. Баъзи ориятсиз эркаклар аёлларини четга ишлашга жўнатиб, ўзлари уй ‘соҳибаси’ бўлиб ўтиришибди.

    Тоғни урса талқон қилгулик кучга эга нотавонлар хотини юборадиган пулга кўз тикиб ўтиришибди. Айтинг, уларнинг оиласи олдидаги бурчи, ор-номуси, ғурури қаерда қолди?! Наҳотки, бундай тубанлик бизга ярашса?! Чет элда яшаб, ишлаб юрган опа-сингилларимиз, у ердаги енгил-елпи ҳаётга учиб, оиласидан, болаларидан воз кечиб кетиш ҳолатларини қандай изоҳлаймиз? Хонадоннинг фариштаси бўлишга муносиб оналаримизнинг бешикдаги эмизикли гўдагини ташлаб, бойлик излаб юриши фожиа эмасми? Бунинг натижасида оилавий ажримлар сони ортиб, хонадонлар бекасиз, фарзандлар қаровсиз қолмоқда», — дейилади ҳокимнинг мурожаатида.

    Ҳоким келтирган статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг 9 ойи давомида туманда эр-хотин ўртасидаги ажримлар сони 181 тага етган. Шунингдек, ҳозирги кунда 4650 нафар хотин-қизлар ишлаш мақсадида кетган бўлиб, шундан 1851 нафари Туркия давлатида, 1307 нафари Россия федерациясида, 230 нафари Исроилда, 195 нафари Корея мамлакатида, қолгани эса бошқа хорижий мамлакатларда ишламоқда.

    «Йўқчилик, очарчилик даврида ҳам етимларни бағрига олиб, бошини силаган, борига шукр, йўғига сабр қилган халқ зурриётлари эндиликда ўз боласидан юз ўгириб, норасидаларини тирик етим қилиб ташлаб кетмоқда.

    Турли сабабларга кўра пароканда бўлган оила фарзандларининг келажагини ким ўйлайди? Пушти камаридан бўлган зурриётларига тўғри тарбия бериш у ёқда турсин, ҳатто уларнинг моддий таъминотини ўйламай, ризқини қирқаётган, алимент тўлашдан бош тортаётган кимсаларни қандай ота деб аташ мумкин?

    Келинглар, хулоса чиқарайлик! Бизни эркак деб билиб, елкамизга бош қўйган аёлимизни, ишонган тоғи деб билган фарзандларимизни асрайлик! Эркак деган номга лойиқ бўлайлик! Аллоҳ томонидан берилган умр деб аталмиш улуғ неъматни бекорчи нарсаларга, фисқу фасодларга, кимнингдир дилини оғритиб, ҳаётдан бездиришга эмас, балки, эзгу амаллар, буюк ишларга сарфлаб, фарзандларимиз истиқболи учун меҳнат қилайлик!», — дейилади ҳокимнинг мурожаатномасида.

    Баҳодир Бобононазаров ўз мурожаатномасида дабдабали тўйларни қисқартириш лозимлигини ҳам таъкидлаб ўтди:

    «Яна бир оғриқли муаммо борки, бундан асло кўз юмиб бўлмайди. Бу тўй-маъракаларимиздаги ортиқча дабдабабозликдир. Оилавий низолар, ажримлар, қариндош-уруғ, қуда-андаларнинг юз кўрмас бўлишига олиб келаётган бу иллатнинг томир отишига маърака ва маросимларда янгича урф-одатларни жорий этиш, ортиқча сарпо-суруқлар қилиш, айниқса, бўлажак келинларимиз куёвнинг уйига қимматбаҳо мебелу, жиҳозлар билан бориши сабаб бўлмаяптими?! Бу ҳолат эр-йигитларимизнинг иззат-нафсига тегмаяптими? Ота-онасига ‘Мана бунақа мебелни олиб берасиз’ деб, нархи осмондагисини кўрсатаётган қизларимизнинг ҳаёси қаерда қолди?! Наҳотки, улар ўша биз билган Бибихоним, Нодирабегим, Увайсий, Тўмарис авлоди бўлса?! Қачон бу ҳақда ўйлаб кўрамиз?! Қачонгача мисқоллаб йиққан маблағимизни бир кунлик ҳою ҳавас учун шамолга совурамиз? Кибр-у ҳаво, манманлик касаллигидан қачон халос бўламиз?!»

    15.10.2018, 12:12   Изоҳ (0)   37311
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Орол денгизи муаммолари бўйича Халқаро форум ўтказилади

    15.10.2018, 11:36

    Ўзбекистонда Туркия билан ҳамкорликда уруғчилик кластери ташкил этилади

    15.10.2018, 11:19

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ОТМларда контракт нархлари ошгани ҳақидаги хабарни тасдиқламади

    15.10.2018, 11:06

    Қашқадарёда ХТБ бош ҳисобчиси прокурор ёрдамчисига 2,5 минг доллар пора бераётганда ушланди

    15.10.2018, 10:26

    Жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда 553,4 минг бола туғилган

    15.10.2018, 10:09

    Ўзбекистонда 2 мингдан ошиқ тадбиркорнинг 73 млрд сўмлик қарзидан воз кечилди

    15.10.2018, 09:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.