Ироқнинг Басра шаҳрида ичимлик суви билан заҳарланганлар сони 111 минг кишидан ошди, деб хабар беради «РИА Новости».
Аввалроқ 27 минг кишининг заҳарлангани айтилган эди.
«Ичимлик сувидан заҳарланганлар сони 111 минг кишига етди. Айрим мактаб ўқувчилари ўқув йили аввалидаёқ заҳарланган эди», — дейилади хабарда.
Комиссариат маҳаллий ва марказий ҳукуматдан ушбу масала юзасидан аниқ позицияни талаб қилмоқда.
8 июль куни Ироқнинг Басра порт шаҳрида норозилик намойиши бошланган эди. Вазият ишсизлик ва коммунал тузилманинг ёмонлашишига қарши чиққан намойишчилардан бирининг ҳалок бўлганидан сўнг кескинлашди.
Норозилик намойишлари Басрадан мамлакатнинг бошқа шаҳарлари — Майсан, Кербела, Нажаф, Ди-Кар ва Бобилга тарқалди.
Намойишчилар ҳукуматдан электр ва сув таъминотини тартибга солишни талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)