Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тайинлаш тизимини тўлиқ қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга бюджет ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди. Ҳужжат иш ҳақи миқдорининг унинг натижалари, мураккаблиги ва масъулияти билан тиғиз алоқадорлигини таъминлаши лозим.
Концепцияни ишлаб чиқишга халқаро молиявий институтлар жалб этилади. Вазирлар Маҳкамаси ҳужжат тайёрлашни 2019 йил 1 сентябрга қадар якунлаши лозим.
Шунингдек, давлат раҳбари 2019 йил 1 январдан Ягона тариф сеткаси тариф коэффицентларини қайта кўриб чиқишни топширди. Бунда иш ҳақи паст бўлган қуйи разрядлар тариф коэффицентларини ўртача 10 фоиз, жумладан, 1-разрядни 15, 2-разрядни 10 ва 3-разрядни 5 фоизга ошириш кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)