• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Исломда фол кўриш ҳақида нима дейилган?

    Azon.uz Ангрен шаҳар «Қорабошбой» жоме масжиди имом-хатиби Иброҳим Имановнинг «фол кўриш» ҳақида Ислом дини манбалари асосида турли фикр-мулоҳазалар акс этган мақоласини эълон қилди. Ушбу мақола тўлиғича эътиборингизга ҳавола этилади

    Фото: Islom.uz

    Фото: Islom.uz

    Халқ орасида «фол кўриш» ҳақида турли фикр-мулоҳазалар бор. Кимдир фолга ишонмайман деса, яна кимдир фолсиз юриб бўлмайди дейди. Баъзи одамларлар ўзининг бошидан кечирганларини достон қилиб бошқаларни фолга ишонтиришга харакат қилади. Яна кимдир кўрган тушидан беҳузур бўлса ёки бирон нарсасини йўқоца ёки бирор иш бошламоқчи бўлса, унинг таъбирини билиш учун фолбинга югуради. Афсуслар бўлсинки фол кўриш одамлар орасида оммалашиб бормоқда. Бу ҳолат эса жамиятда соғлом эътиқоднинг бузилишига, одамлар орасида турли хурофотларнинг илдиз отишига олиб бормоқда. Шундай экан бу борада бош қотиришга, соғлом муҳитни сақлаб қолишга эҳтиёж туғилмоқда. Хўш, Ислом манбаларида бу ҳақда нималар дейилган?

    Ислом дини даврлар оша энг ҳаққоний, энг тўғри, энг мўътадил дин сифатида инсоният ичида шуҳрат қозонди. Чунки Ислом динида ижтимоий ҳаётда учрайдиган барча масалалар қамраб олингандир. Хусусан эътиқод масаласида ҳам муъайян қоида-ҳужжатлар бордир. Айнан фол ҳақида эса қатор маълумотлар келтирилган. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган ҳадислардан бирида шундай дейилади.Ҳазрати Ойшадан (розияллоҳу анҳо) бундай ривоят қилинади: «Одамлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб фолбинлар ҳақида сўрашди. Шунда у зот: «Уларнинг гапининг тайини йўқ», дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг расули, гоҳида ўша фолбинлар айтган сўз тўғри чиқиб қолади-ку?» дейишган эди, у зот: «Аслида баъзи сўзларни жинлар илиб олишади-да, дўстлари — фолбинлар қулоғига етказишади. Фолбинлар эса ўша нарсаларга юзта ёлғонни қўшиб, одамларга айтишади», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим)». Ушбу ҳадис фолбинларнинг иши қандай бўлишини тушунтирди. Яъни фолбинларнинг бошқа одамлардан ажралиб турадиган ҳеч қандай хусусияти йўқ бўлиб, бу ишда уларга жинлар ёрдам бериши маълум бўлди. Жинлар эса фаришталарнинг ўзаро суҳбатини яширинча эшитиб, сўнг фолбинларга айтадилар. Фолбинлар бўлса эшитганларига турли ёлғонларни қўшиб одамларга айтишар экан. Аммо кимки фолбинга ишонса Ислом эътиқодига биноан иймонидан жудо бўлиши муқаддас китобларимизда баён қилингандир. Бу ҳақда ҳадисларнинг бирида шундай дейилади; Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ким фол кўрувчининг ёки сеҳргарнинг олдига бориб, унинг айтганларини тасдиқласа, албатта, Муҳаммадга туширилган (Қуръон)га кофир бўлибди» деб айтдилар». Шундай қилиб, фол кўрувчилар ўзига ишонган инсонларни хонавайрон қилиш билан чекланиб қолмай, балки уларни иймонидан ҳам маҳрум этишади.

    Шу ўринда бир савол туғилиши мумкин. Қандай қилиб жинлар ғайб хабарларини билишлари мумкин ёки қандай қилиб фаришталарнинг суҳбатларини эшитишлари мумкин? Бунинг жавоби жуда оддийдир. Ҳар бир тирик жонга илм берувчи, билдирувчи Зот Аллоҳ Таолодир. У Зот жинларга ғайб сирларини билдиргани учунгина улар билишга муваффақ бўлишади. Қуйидаги оят бу саволга жавоб бўлади.

    «Қачон Биз (Сулаймонга) ўлимни ҳукм қилганимизда, унинг ўлимига фақат ҳассасини еяётган кемирувчи қуртгина далолат қилди. Бас, қачонки у қулаб тушгач, жинлар аниқ билдиларки, агар улар ғайбни билувчи бўлганларида, бу хор қилувчи азобда (меҳнатда узоқ муддат) қолмаган бўлур эдилар» («Сабаъ» сураси, 14-оят). Яъни, ривоят қилинишича улуғ пайғамбар Сулаймон алайҳиссаломга Аллоҳ Таоло инс-у жинс подшоҳлигини берган эди. Ҳамда учар шамоллар изми ҳам у кишининг ихтиёрида бўлиб, хоҳлаган манзилларига осонгина элтиб қўяр эдилар. Шунингдек, у кишига берилган мў’жизалардан бири мис булоғи бўлиб, ундан муздек мис оқиб чиқарди. Сулаймон алайҳиссаломга хизмат қилган жинлар ўша мисдан у киши буюрган нарсаларни ясаб беришар эди. Кунлардан бир куни Сулаймон алайҳиссалом жинларга мисдан қаср бино қилишни буюради. Ўзи эса ҳассасига суянган ҳолда ўтириб, жинларни кузатган ҳолда жон таслим қилади ва жонсиз ҳолатда бир йил ўтиради. Бир йил давомида ҳассаларини бир қурт еб битириб, у киши қулаб тушмагунча жинлар тинимсиз меҳнат ичида баланд қаср бино қилиш билан банд бўлишади. Юқоридаги оят жинларнинг ғайб хабарларидан бехабар эканлигини англатади.

    Бугунлик кунда фолбинликнинг турли кўринишлари (карталар билан, тошлар билан, қушлар билан фол очувчилар, руҳ билан гаплашувчилар, сеҳр қилувчилар, мунажжимлар ва ҳоказолар) кўпайиб кетган бўлиб, бу ишлар билан шуғулланиш ёки улардан фойдаланиш шаръан ҳаром қилинган амалдир.

    Имоми Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Етти ҳалок этувчидан четланинг», дедилар. Одамлар: «Улар нималар Эй Аллоҳнинг Расули?», дедилар. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ўлдириш, рибохўрлик, етимнинг молини емоқ, уруш куни қочиш ва солиҳа, мўмина, покиза аёлларни зинода айблаш», дедилар.

    Имом Абу Довуд Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васаллам:

    «Кимки юлдузлардан илм иқтибос қилса, сеҳрдан бир шуъба иқтибос қилган бўлади. Зиёда олса, зиёда бўлиб бораверади», деганлар. Бироқ илмий мақсадда юлдузларни ўзини ўрганиш, илмий кашфиётлар қилиш яхши иш бўлиб, бу иш билан машғул бўлиш жоиздир. Имом Табароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким фолбинга бориб, унинг гапига ишонса, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсадан ажрабди. Ким унинг ҳузурига келса-ю гапига ишонмаса, қирқ кунгача намози қабул бўлмайди», деганлар.

    Имом Табароний Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким фолбиннинг ҳузурига келиб, ундан бирор нарсани сўраса, қирқ кечагача тавбаси тўсилади. Агар фолбиннинг гапига ишонса, кофир бўлади», деганлар.

    Имом Табароний Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки фол очса, қисмат хабарини талаб қилса ёки сафаридан фол орқали қайтса, ҳеч-ҳеч олий даражаларга эриша олмайди», дейдилар.

    14.10.2018, 10:02   Изоҳ (0)   97989
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Абдуғани бобо ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди». Ислом Каримовнинг отаси ҳақида маълумот эълон қилинди

    14.10.2018, 09:47

    Ўзбекистон нархлар ўсиши бўйича собиқ СССР мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллади

    14.10.2018, 09:28

    Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи билан бирга ОТМлар тўлов-контрактлари ҳам ошади

    14.10.2018, 08:59

    Қаршида 90 киши заҳарланишига сабабчи бўлган салатчи прокурорга 500 доллар пора бераётганда қўлга олинди

    14.10.2018, 08:32

    Жиззах педагогика институти кафедра мудири фирибгарлик билан олган 1000 долларини эгасига қайтариб бераётганида қўлга олинди

    13.10.2018, 23:11

    Президентнинг Бўкага ташрифидан сўнг Тошкент вилоятидаги бешта туман ҳокими икки ойлик маошидан айрилди

    13.10.2018, 22:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.