18—20 октябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Россия давлат раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон ва Россия ўртасида минтақалараро ҳамкорлик бўйича биринчи форум бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ушбу форум доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Хусусан, «Ўзбекистон ва Россия минтақалараро ҳамкорликнинг янги босқичи: лойиҳалар ва кластерлар», «Рақамли трансформациялар — Ўзбекистон ва Россия учун янги босқич» мавзусидаги сессиялар, «Agrosаноат комплекси: ҳамкорликнинг ривожланиш нуқталари» деб номланган амалий семинар, «Россия компанияларининг саноат турлари бўйича тақдимотлар» ҳамда Россия — Ўзбекистон ишбилармон доираларининг учрашувлари каби тадбирлар бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)