Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг хориждаги учта бош консуллигига раҳбарлар тайинланганини маълум қилди.
Аброр Фатхуллаев Ўзбекистоннинг Олмаота (Қозоғистон)даги, Камол Икромов Нью-Йорк (АҚШ)даги, Рустам Исмоилов эса Владивосток (Россия)даги бош консули этиб тайинланган.
«Газета.uz»нинг қайд этишича, Олмаотадаги бош консуллик Остонага кўчирилган элчихона ўрнида ташкил этилган, Владивостокдаги бош консуллик эса яқинда иш бошлаган.
Изоҳ (0)