Мексиканинг Монтеррей шаҳрида қурилаётган бинонинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди, яна 13 киши жабрланди, деб хабар беради «Эхо Москви».
Авария чоғида ичкарида 26 киши бўлганлиги тахмин қилинмоқда, аммо бу ахборот тасдиқлангани йўқ.
Харобаларни қидиришда 100 га яқин киши, шу жумладан, полициячилар, ҳарбий хизматчилар ва кинологлар қатнашмоқда.
Фожиа сабаблари ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)