Россиянинг Чувашия Республикасида микроавтобус ва юк машинаси иштирокида юз берган ЙТҲда 11 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС».
11 октябрь, пайшанба куни кечки пайт Чувашиядаги М-7 трассасининг 647-километрида Fiat микроавтобуси ва самосвал тўқнашиб кетган. Микроавтобус Канаш (Чувашия) — Москва йўналишида кетаётган эди.
Ҳалок бўлганларнинг барчаси Fiat Ducatо рейс микроавтобуси йўловчиларидир.
ЙТҲ ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)