Singapore Airlines авиакомпанияси Сингапурдан Нью-Йоркка тарихдаги энг узоқ қўнмай учадиган авиарейсни ишга туширди, деб ёзади «News.ru». У қарийб 19 соат давом этади.
Бу вақт ичида лайнер 16,7 минг км масофани босиб ўтади. Самолёт 11 октябрь, пайшанба куни ҳавога кўтарилган.
Airbus A350-900 ULR 161 йўловчини ташишга мўлжалланган. Бортда 15 нафар экипаж аъзоси ва икки учувчи бор. Уларнинг ҳар бири парвоз чоғида саккиз соатдан дам олиш имкониятига эга. Йўловчилар ихтиёрига 1200 соатлик аудио ва видео материаллар тақдим этилган. Менюдан эса бир нечта таомлар ўрин олган.
Изоҳ (0)