Тизим орқали замонавий банк карталарида (Uzcard, VISA, Mastercard, UPI, MIR) тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Ягона умумреспублика процессинг маркази BPC Group халқаро холдинг компанияси билан ҳамкорликда ABT (account based ticketing) технологиялари асосида «STS» — Smart Ticketing Solution дастурий-таъминот мажмуасини ишлаб чиқди, деб ёзади компания матбуот хизмати.
ABT — фойдаланувчининг шахсий ҳисоб рақамига асосланган, жамоат транспортида амалга ошириладиган замонавий тўлов тизими ҳисобланади. Тизим орқали амалга оширилган барча тўловлар эса, марказий серверда сақланади.
«Тизимнинг афзалликларидан бири, унда замонавий банк карталари (Uzcard, VISA, Mastercard, UPI, MIR) орқали тўловларни амалга ошириш имкониятининг яратилгани ҳамда режага мувофиқ, бизнинг Марказимизга интеграция қилиниши ҳисобланади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)