Россиянинг «Алроса» компанияси таркибига кирувчи «Алмази Анабара» компанияси вазни 28,59 карат бўлган яшил-сариқ тусли йирик олмосни қазиб олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Баҳолаш якунларига кўра, тошнинг рангги камёб Фанcй Интенсе Еллоw сифатида аниқланган. Олмос «Эбелях» конида топилган, унинг ўлчамлари 11,4х19,0х17,5 миллиметрни ташкил қилади. Бугунги кунда бу компаниянинг конларида 2018 йилнинг бошидан буён қазиб олинган энг йирик сариқ олмос ҳисобланади.
Изоҳ (0)