Россия Давлат думаси депутати Владимир Жириновский 8 октябрь куни саҳнада йиқилиб тушди. Ҳодиса Владимир вилояти губернатори Владимир Сипягиннинг инаугурация маросими вақтида юз берган, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Сиёсатчининг ёдамчиси томонидан маълум қилинишича, Россия Либерал-демократик партияси етакчиси ўзини яхши ҳис қилган. Нутқ сўзлаш вақтида у ўзига ишонч билан гапирган.
Сипягин Владимир вилояти губернаторлик сайловларининг иккинчи турида 57,03 фоиз овоз тўплаб ғолиб чиққан.
Изоҳ (0)