БМТнинг таълим, маданият ва фан масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти бўлган ЮНЕСКО штаб-квартираси Парижда, Фонтенуа майдонида жойлашган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бино шакл жиҳатдан лотинча Й ҳарфини эслатади ва турли давлатларнинг уч нафар меъмори томонидан лойиҳалаштирилган.
Мажмуа нафақат унда ЮНЕСКО бош қароргоҳи жойлашгани, балки архитектура ёдгорлиги сифатида ҳам эътироф этилади.
Изоҳ (0)