Алишер Навоий номидаги киносаройда «Ҳаёт» номли фильмнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тадбир аввалида ҳарбий оркестр ижросида куй-қўшиқлар ижро этилди. 2000 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманида чегарани босиб ўтган террорчи гуруҳларга қарши курашиб, ҳалок бўлган ўзбек аскарларининг оила аъзолари саҳнага таклиф этилди. Уларга совғалар улашилди.
Фильм ҳалок бўлган аскар йигитлар хотирасига бағишланади.
«Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига асосан «Ватан» киностудиясида суратга олинган мазкур фильм режиссёри Ҳилол Насимов, сценарий муаллифлари Иқбол Мирзо ҳамда Зулфия Юнусовадир.
Кинокартинада асосий ролларни Фотиҳ Насимов, Ойсанам Юсупова, Тоҳир Саидов, Лола Элтоева, Фарҳод Абдуллаев, Меҳриддин Раҳматов, Самиддин Лутфуллаев ва бошқа актёрлар ижро этган.
Изоҳ (0)