• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қаршида Президент талаби нима сабабдан бажарилмаяпти?

    «Қашқадарё зиёкори» газетасининг 2018 йил 1 октябрь сонида журналист Отабек Қўлдошевнинг Қашқадарё вилояти Қарши тумани аҳолисини қийнаётган муаммолар акс этган мақоласи чоп этилди. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: «O‘zbekiston 24»

    Фото: «O‘zbekiston 24»

    Таҳририятимизга йўлланган галдаги мурожаат ўзгачалиги билан бизни қувонтирди. Одатда журналист сифатида ҳар сафар муаммолар ечими билан қизиққанимизда, раҳбарлар қаршилигига учрайверганимизданми ёки мурожаат раҳбар кишидан бўлгани учунми ноодатий бўлиб кўринди бизга. Лекин нима бўлганда ҳам муаммони хаспўшлаш ўрнига ўзини Президент жамоасидан деб билиб, ўзидан «тепа»нинг қош-қовоғига қарамасдан муаммони дангал айтолган ва ечими ҳақида қайғурган Қарши туманидаги Агросаноат касб ҳунар коллежи директори Музаффар Аббосовнинг жасорати бизни ҳайратлантирди...

    Гап шундаки, Ҳилол қишлоғидаги мазкур коллеж раҳбари ҳудудга яқин масофада жойлашган умумтаълим мактабларининг 10—11-синф ўқувчилари касб ўрганиши учун барча шароитлари бисёр коллежга эмас, тайинли жиҳозлари бўлмаган мактабдаги ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларида олиб ўтирилганидан норози.

    — Президентни яна алдашаётгани, ўқувчиларга касб ҳунар ўргатаяпмиз дея илгаригидан-да, баттар аҳволга олиб келишаётгани мени қийнаяпти, — дейди директор. Виждонан айтинг, бирорта тикув дастгоҳисиз ҳам ёшларга тикувчилик сирларини ўргатиш мумкинми? Ўтган ўқув йилида Қарши туман халқ таълими бўлимига қарашли 5, 61, 29, 31, 54, 60, 66, ва 67-умумтаълим мактабидан жами 208 нафар ўқувчилар мактабда таълим олиш билан бирга, коллежимизда касб ҳунар ўрганишган. Аммо бу йил 5 ва 61-умумтаълим мактаби ўқувчиларигина коллежда касб ўрганишда давом этишмоқда. Қолган мактаблар эса халқ таълими бўлимининг нуқтаи назарига кўра, масофанинг узоқлигини баҳона қилишиб, 29 ва 60-умумтаълим мактаблари таркибида ташкил этилган ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларига жалб этилган. Гарчи ушбу мактабларда ташкил этилган ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари касб ҳунар ўрганиш учун етарли даражадаги жиҳозлар билан таъминланмаган бўлишса-да...

    Коллеж директорининг таъкидича, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10—11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида республикамиздаги барча умумтаълим мактабининг 10—11-синф ўқувчилари ҳафтада 1 кун касбий фанларни ўрганиши белгиланган. Ана шу талабдан келиб чиққан ҳолда Қарши туман халқ таълими бўлими, ҳудуддаги 31,54-мактаб ўқувчилари 29-умумтаълим мактабида ташкил этилган ўқув ишлаб чиқариш мажмуасида, 66, 67-умумтаълим мактаби ўқувчилари эса 60-мактабда ташкил этилган мажмуада касб ҳунар ўрганади деган хулосага келишади. Бу хусусида ХТБ мудири Анвар Эшонқулов коллеж директорининг 3 сентябрдаги №87-сонли хатига жавобан 4 сентябрь куни № 624-сонли жавоб хати орқали маълум қилади. Хатда келтирилишича бундай қарор қилишларига сабаб 31, 54, 29-умумтаълим мактаблари коллеждан 8—14 километр узоқликда жойлашган бўлса, 60, 66 ва 67-умумтаълим мактаблари эса 12—16 километр масофада жойлашганлигидир.

    Биз ушбу ҳолатни ўрганиш чоғида коллеждан 29-умумтаълим мактабигача бўлган масофани ўлчадик. Олти километрга ҳам етмайди. Аниқроғи беш ярим километр. 60-умумтаълим мактаби эса нари борса 11 километр масофада жойлашган. Шу ўринда таққослаш учун бир мисол. Қарши туманидаги 48-умумтаълим мактабининг 71 нафар 10-синф ва 41 нафар 11-синф ўқувчилари 14 километр йўл босиб Қарши туман агробизнес касб ҳунар коллежига ҳафтанинг ҳар сешанба ва пайшанба кунлари келишиб касб ўрганишади. Шу ўринда савол туғилади. Нега энди халқ таълими бўлими масъуллари 14 километр узоқликда жойлашган коллежга «хўп» дейишяпти-ю, 11 км.лик коллежга эса «йўқ» дея оёқ тирашмоқда?

    «Бунга сабаб шуки, — дейди коллеж директори Музаффар Аббосов ўтган ўқув йилида 31, 60, 66, 34, 29-мактабининг директорлари, 5-умумтаълим мактабидан эса директор ўринбосари ўқувчиларининг амалиёт дарсларига ўз вақтида қатнашмаётганликлари, амалиёт давомида кузатилаётган камчиликлари боис ҳам жавобгарликни зиммасига олиб, коллежнинг ўша пайтдаги директори К.Қурбоновга 25 июль санаси билан тилхат беришганди. Буни қарангки, биз шундай талаб қилганимиз учун ҳам уларнинг кўзига ёмон кўриндик. Ва бу йил ҳам ўқувчиларнинг амалиёт дарсларига доимий қанташишини назорат қилишимиздан чўчишяптими ёки бошқа бир сабаблари борми ҳеч қандай жиҳозга эга бўлмаган мажмуада дарс ўтамиз дейишмоқда.

    Қарши туман халқ таълими бўлими масъулларининг Вазирлар Маҳкамаси қарори ижроси хусусида бош қотиришаётгани таҳсинга лойиқ, албатта. Қолаверса, ўқувчи учун масофа ҳам аҳамиятли омил ҳисобланади. Агар ҳақиқатдан ҳам коллеж, ўқувчилар учун ноқулай ҳудудда жойлашган бўлса-ю, мактаб қошида ташкил этиладиган ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари керакли жиҳозлар ва энг асосийси мутахассис ўқитувчилар билан таъминланган бўлса-ку нур устига аъло нур, албатта. Коллеж директори айтаётгандек акси бўлса-чи?

    Кузатувларимиз давомида тумандаги 29 ва 60-умумтаълим мактабларида ташкил этилган ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларидаги шарт-шароитлар билан ҳам танишдик. 29-умумтаълим мактабида ташкил этилган тикувчилик йўналиши бўйича таҳсил берилиши мўлжалланган мажмуа яқиндагина таъмирланган синфхонада жойлашган бўлиб, синиқ стол ва ўтирсанг шимга ачинадиган даражадаги стуллардан иборат, холос. На бирор бир (номигагина бўлса-да) тикув дастгоҳи-ю, на бир дазмол тахтасига кўзимиз тушди. Ҳеч вақо йўқ. 60-умумтаълим мактабидаги дурадгорлик устахонасида эса синиқ андава-ю амалиёт ўқитувчисининг айтишича моторини қўйса ишлайдиган эски токарлик дастгоҳигина савлат тўкиб турибди. Тикувчилик устахонаси эса аксига олиб борган пайтимиз ёпиқ экан. Директор Ўткир Нарзуллаев тикув дастгоҳларимиз бор, дея бот-бот такрорлади-ю, аммо кўрсатолмади. Энг қизиғи ҳар иккала мактабда ҳам компьютер операторлиги бўйича таҳсил берувчи компьютер хоналари мактаб ўқувчиларининг информатика дарслари ўтказилиши мўлжалланган синфхоналарда жойлашган. Ҳатто 29-умумтаълим мактабида информатика хонаси бор-йўғи 1 та эканлигига нима дейсиз? Ваҳоланки, 31 ва 54-умумтаълим мактабларидан ушбу мактабга касб ўрганаман дея 70 нафар «қора кўз» йўл босиб келса, мазкур мактабнинг ҳам 70 нафар 10 ва 11-синф ўқувчилари касб ўрганиш иштиёқида жума ва шанба кунлари «ўзини касбга бағишлайди». Аммо бу бағишловга яраша жавоб бормикин?

    Вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассиси Шавкат Файзиевнинг маълумот беришича, Вазирлар Маҳкамасининг юқорида тилга олганимиз — 2017 йил 24 октябрдаги 868-сонли қарори ижроси бўйича Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2018 йил 30 августдаги №х-904/08 -сонли қарорига асосан Қашқадарё вилоятида жами 281 та ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилган бўлиб, шундан 128 таси касб ҳунар коллежларида бўлса, 153 таси умумтаълим мактабларда жойлашган. 2018—2019-ўқув йилида ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларига вилоят бўйича 81 681 нафар ўқувчи жалб қилинган бўлиб, шундан 49 247 нафари 10-синф, 32 434 нафари 11-синф ўқувчиларидир. ЎИЧМда 2017—2018-ўқув йилида 40 та касб бўйича таълим берилган бўлса, 2018—2019-ўқув йилида 51 та касб бўйича таълим берилмоқда.

    Қарши тумани бўйича жами 19 та ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилган бўлиб, шундан 6 таси коллежларда, 13 таси эса мактабларда ташкил этилган, — дейди Шавкат Файзиев. 2018—2019-ўқув йилида жами 78 та умумий ўрта таълим мактаби жиҳозланиши учун буюртма берилган бўлиб, жиҳозлаш ишлари октябрь ойидан бошланади. Мактабларда ташкил этилган ЎИЧМларининг назарий билимлари касб ҳунар коллежи ўқитувчилар томонидан берилиб, 36 соатлик амалий машғулот дарслари коллежларнинг устахоналарида олиб борилади.

    Кундек равшанки, вилоят ҳокимининг ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорининг қабул қилинишида ҳудуд масъуллари яъни мактаблар шароитини яхши биладиган туман халқ таълими мансабдорларининг берган маълумоти алоҳида аҳамият касб этган. Демакки, туман халқ таълими вакилларининг нотўғри танловига кўра Қарши туманидаги умумтаълим мактабларида ташкил этилган 13 та ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларидан 2 таси яъни 29 ва 60-умумтаълим мактабларидаги мажмуалар бугунги кун талаби даражасида касб ўргатмаяпти. Буни журналистик кузатувларимиз ҳам исботлаб турибди, албатта. Бундан келиб чиқадики, ўқувчига касб ўргатишдаги саъй-ҳаракатларимиз ушбу ҳудудда ўша-ўша эски ҳаммом эски тос шаклида. Гапнинг индаллосини айтганда, коллеж директорининг иддаосида жон борга ўхшаб кўринади. Президент 10—11-синф ўқувчиларига таълим беришдан ташқари касб ҳунар ҳам ўргатишни талаб қилиб турган пайтда ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларидаги бу каби ҳолатлар Қарши туманида Президент талаби бажарилмаётганидан далолат бермайдими?

    08.10.2018, 11:36   Изоҳ (0)   39571
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Германия компанияси Самарқандда меҳмонхона қуради

    08.10.2018, 10:55

    Samarqand Darvoza яқинида яна бир кўп қаватли автотураргоҳ қурилади

    08.10.2018, 10:33

    Президент Шавкат Мирзиёев Францияга жўнаб кетди

    08.10.2018, 09:44

    Oscar de le Renta’нинг янги тўпламидан яна адрас нақшли либослар жой олди (фото)

    08.10.2018, 09:40

    Тошкентда дизайнерлик ўриндиқларини ўрнатиш бошланди

    08.10.2018, 09:25

    Тошкент ҳокимлиги «Ҳамид Олимжон» метро бекати яқинидаги йўлни очиш фикридан қайтди

    08.10.2018, 09:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда мансабдор дарахтларни кўчиришга “амр” қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 4 август, 20:00

    Саудия клублари Гринвуд учун 80 миллион евро таклиф қилди

    Спорт | 4 август, 19:47

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга етиб борди

    Ўзбекистон | 4 август, 19:35

    Жанубий Кореяда суд компанияни ходимнинг алкоголдан вафот этишида айбдор деб топди

    Дунё | 4 август, 19:22

    Қаршида уйининг томорқасида “каннабис” етиштираётган фуқаро фош бўлди

    Ўзбекистон | 4 август, 19:00

    “Қизил шарбат” сериали юлдузи Сила Туркўғлу турмушга чиқмоқда, янги “Ҳукмдор Усмон” ким? турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 4 август, 18:50

    “Европанинг Фаластинни тан олиши АҚШ билан мулоқотни қийинлаштиради” — WSJ

    Дунё | 4 август, 18:40

    Бетакрор дурдоналар: реал воқеаларга асосланган қизиқарли фильмлар

    Кино | 4 август, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.