АҚШ савдо вазири Уилбур Росснинг Ўзбекистонга илк ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Вашингтондаги Миллий пресс-клубда Марказий Осиё ва Кавказ институти томонидан чоп этилган «Ўзбекистоннинг янги юзи» китоби тақдимотида маълум қилинди, дея хабар беради Sputnik.
Ташриф октябрь ойида бўлиб ўтиши билдирилмоқда. Бу ойда Ўзбекистонда АҚШ бизнеси ҳафталиги ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Юқори мартабали амалдорнинг келиши шу билан боғлиқ бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
Маълумот учун, жорий йил 8 ойида икки давлат ўртасидаги товар айланмаси қарийб 300 миллион долларни ташкил этди. 2017 йил давомида бу кўрсаткич 210,2 миллион доллардан иборат бўлган.
Изоҳ (0)