Марказий ҳарбий округига қарашли дала ўқув майдонларидан бирида янги турдаги махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Жиззах вилоятида ўтказилган ушбу машғулотларнинг аввалгиларидан фарқи бунда ҳарбий хизматчилар янгича ёндашув асосида илгариги тактика стандартларидан узоқлашган ҳолда нишонларни яксон қилишди. Бу турдаги машқлар ҳарбий хизматчиларга турли мураккаб вазиятларда мустақил қарор қабул қилиш ва ҳаракатланишда қўл келиши таъкидланмоқда.
Шунингдек, мураккаб жараёнлардан ҳисобланувчи ғаввослик амаллари ҳам бажарилди. Ҳарбийлар керакли асбоб-анжом ва қуроллар ёрдамида сув остида ҳаракатланиб, қўйилган вазифаларни муваффақиятли уддалади.
Ноқонуний шартли террорчилар гуруҳини қўлга олиш амалиёти ҳам бўлиб ўтди. Унда бино ичига яширинган террорчилар гуруҳига қўққисдан ҳужум қилиниб, хавф-хатар тўлиқ бартараф этилди.
Изоҳ (0)