Қозоғистонда биринчи марта ҳалол ипотека кредити йўлга қўйилди. Лойиҳа республикада фаолият юритувчи «Ал-Ҳилол» банки томонидан амалга оширилади, дея маълум қилди «Халқ сўзи».
Таъкидланишича, исломий молия тамойилларига асосланган хизматдан ҳозирча Остона, Олмаота ва Чимкент аҳолиси фойдаланиши мумкин.
Мазкур ипотекадан исталган эътиқоддагилар фойдаланиши мумкин бўлади. Унинг ёрдами билан уй сотиб олиш ёки бошқа банкда олинган ипотекани қайта молиялаш мумкин. Анъанавий ипотекадан бу ипотека фоиз ставкаларининг йўқлиги билан ажралиб туради.
Банк уй-жой сотиб олади ва мижозга маълум бир миқдордаги нархда ҳамда ўша нархнинг бутун муддати учун ўзгаришсиз қолган ҳолда сотади.
Изоҳ (0)