BMW компанияси X6 М кроссоверининг янги авлоди синовини бошлади. Автомобильнинг тақдимоти 2019 йилнинг апрель ойига Шанхай автосалонига мўлжалланган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Автомобиль CLAR платформаси асосига қурилган. Бу модель учун тўлиқ узатма кўзда тутилган.
Кроссовер 600 от кучига эга. У 4,4 литр сиғимли V8 двигатели билан жиҳозланган. Машина 100 км/соат тезликка 4,2 сонияда эришади, энг юқори тезлик соатига 250 километрни ташкил қилади.
Автомобильнинг ташқи кўриниши аввалги талқиндан орқа эшикларнинг бурчакли шакли, том чизиқлари ва бамперлар билан фарқланади. Шунингдек, кроссовер ғилдирак аркаси ва радиаторнинг янги панжарасига ҳам эга бўлган.
Изоҳ (0)