Япониялик олимлар ва муҳандислар гуруҳи асосан пластмассадан тайёрланган электромобилни яратди. Бу ҳақда NHK хабар берди.
Концепт-кар Токиода тақдим этилган. Электромобил Япония Вазирлар маҳкамаси томонидан бошқарилаётган инновацион технологиялар яратиш бўйича дастур доирасида яратилган. Суйри шаклдаги автомобилнинг узунлиги тўрт метрдан ортиқ. Унинг корпусининг 90 фоизи махсус тайёрланган синтетик материалдан ясалган.
Янги автомобилнинг вазни стандарт моделдан 40 фоизга енгилроқ ва икки баравар камроқ ёқилғи талаб қилади. Янги моделнинг оммавий ишлаб чиқарилиши атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)