• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Йўл ҳаракатини тартибга солишда Тошкент Канада шаҳарларидан нималарни ўрганиши мумкин?

    Канаданинг Калгари шаҳрида истиқомат қилувчи Фарҳод Файзуллаев тирбандликларни камайтириш, тартибсиз ҳаракат, ЙТҲлар ва йўллардаги ўлим ҳолатларининг олдини олиш мақсадида йўлларни лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича Тошкентда татбиқ этиш мумкин бўлган ўзига хос жиҳатлар ҳақида ҳикоя қилади.

    Яқинда The Economist журнали томонидан эълон қилинган ҳаёт учун қулай шаҳарлар рейтингида Калгари тўртинчи ўринни эгаллади. Шаҳар йўл хўжалигини ҳам ўз ичига олган инфратузилма даражаси бўйича энг юқори — 100 баллни қўлга киритди.

    Бир муддат аввал Тошкентда ўтказган таътилим давомида мен автомобиллар ўз ҳаракат полосасини тез-тез ўзгартиришига гувоҳ бўлдим. Шу боис авариявий вазиятлар юзага келади, автомобиллар мунтазам тезликни пасайтириб, оширишга мажбур, бу эса йўллардаги тирбандликларга сабаб бўлади.

    Ушбу ҳолатда мен иккита сабабни кўряпман:

    1. Бурилиш учун махсус бўлак («карман»)ларнинг йўқлиги — айниқса чапга бурилиш учун, аксарият ҳолларда энг чапдаги бўлак бўйлаб тўғрига кетмоқчи бўлганлар чорраҳада ўнгдаги полосага қайта тизилишга мажбур бўлади;
    2. Йўл четининг автотураргоҳ сифатида фойдаланилиши.

    Бурилиш учун махсус бўлаклар

    Тошкентда бурилиш бўлакларидан деярли фойдаланилмайди. Чапга бурилиш тўғрига ҳам кетса бўладиган полосадан амалга оширилади. Масалан, ҳайдовчи энг чапдаги полоса бўйлаб ҳаракатланяпти ва тўғрига кетмоқчи. Бироқ олдиндаги автомобиллар чапга буриляпти. Бундай ҳолатда ё чорраҳанинг бўшашини кутиш, ёки бўлмаса ўнгга, қўшни бўлакка бурилиб чиқиш керак — кўпчилик ҳайдовчилар шундай ҳам қилади. Автомобильнинг бундай манёври натижасида қўшни полоса бўйлаб ҳаракатланиб келаётган автомобиллар тезликни кескин пасайтиришга мажбур бўлади. Бу эса занжир реакциясини келтириб чиқариб, ЙТҲга ҳам сабаб бўлиши мумкин.

    Калгаридаги аксарият чорраҳалар бурилиш бўлаклари билан жиҳозланган. Яъни, энг чап полоса бўйлаб ҳаракатланаётган ҳайдовчи чорраҳада йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига ҳеч халал бермай тўғри ўтиб кетиши мумкин.

    Macleod Trail (тезюрар магистрал)даги бурилиш бўлаклари.

    Macleod Trail (тезюрар магистрал)даги бурилиш бўлаклари.
    Google Maps

    James McKevitt Road (мавзелараро йўл)даги бурилиш бўлаклари.

    James McKevitt Road (мавзелараро йўл)даги бурилиш бўлаклари.
    Google Maps

    Чапга бурилаётганлар учун қўшимча светофор секциялари

    Биринчисининг кетидан иккинчи пункт келиб чиқади — чапга бурилувчилар учун қўшимча светофор секцияларини жорий этиш керак.

    Тошкентда сабрсиз ҳайдовчилар чапга бурилиш вақтида қарама-қарши йўналишдан келаётган автомобиллар йўлини тўсиб қўйиши ҳолатлари тез-тез юзага келиб туради. Шундай вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Калгаридаги барча махсус қайрилиш полосаси бор чорраҳаларга қўшимча секцияли светофорлар ўрнатилган.

    Натижада ҳаракат оқимлари бир-бири билан тўқнаш келмайди:

    • Аввалига тўғрига ва ўнгга кетмоқчи бўлганлар юради. Автомобильларнинг икки оқими бир-бири билан кесишмай ҳаракатланади;
    • Сўнг чапга юрмоқчи бўлганлар ҳаракатланади. Автомобильлар оқими, мос равишда, яна кесишмайди.
    Калгари полициясининг статистик маълумотларига кўра, аксарият ЙТҲлар чапга бурилиш вақтида содир бўлади, бурилиш бўлаклари ва қўшимча светофор секциялари эса тўқнашувлар сонини камайтиришга хизмат қилади.

    James McKevitt Road (мавзелараро йўл)даги бурилиш бўлаклари ва қўшимча светофор секцияси.

    James McKevitt Road (мавзелараро йўл)даги бурилиш бўлаклари ва қўшимча светофор секцияси.
    Google Maps

    Йўл четидаги тўхташ жойлари

    Йўл четларидаги тўхтаб туриш жойлари ҳам тошкентлик ҳайдовчиларнинг тез-тез ҳаракат полосасини ўзгартиришига сабабчи ҳолатлардан биридир. Тошкентнинг аксарият йўлларида энг чекка битта, баъзи ҳолларда иккита ҳаракатланиш бўлаги тўхтаб турган автомобиллар ва йўловчи тушириб, чиқариш учун тўхтаган транспорт воситалари билан банд қилинган бўлади.

    Шундай қилиб, уч полосали йўл икки полосали бўлиб қолади. Масалан, Калгарининг аксарият йўлларида йўл четида тўхташ тақиқланган. Ўрнига жуда кўп жойларда йўл тармоғидан ташқарида жиҳозланган автотураргоҳларни кўриш мумкин.

    To‘g‘ri tashkil etilgan yo‘l chetidagi avtoturargoh. Piyodalar o‘tish yo‘liga ham e‘tibor bering. Foto: Arkadiy Gershman, Moskva.

    Тўғри ташкил этилган йўл четидаги автотураргоҳ. Пиёдалар ўтиш йўлига ҳам эътибор беринг. Фото: Аркадий Гершман, Москва.

    Тўғри, Калгари автомобилларга мослаб қурилган шаҳар ва Тошкентда ҳар доим ҳам дўконлар ёки одамлар гавжум жойларда автотураргоҳлар қуриш имконсиз. Шу боис ҳам йўл четидаги тўхтаб туриш жойларини қонунийлаштириш мақсадга мувофиқ бўларди:

    1. Энг ўнгдаги полоса бўйлаб ҳаракатланиш имкони бўлмаслиги ва машиналар тўхтаб туриши мумкин бўлган «чўнтак» («карман»)лар қуриш;
    2. Ҳаракатланиб келаётган автомобилларга кўриниши учун пиёдалар ўтиш жойларини торайтириш;
    3. Автомобильлар кўп тўпланадиган жойларда барча йирик мегаполисларда бўлганидек пуллик автотураргоҳлар ташкил этиш.

    Кўприклар ости ва устидаги чорраҳалар

    Сўнгги йилларда Тошкентда бир нечта йўл ўтказгичлар қурилди. Улар светофорсиз ҳаракатга имкон бериши билан ҳам яхши. Бироқ бундай узлуксиз қатнов муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Келинг, буни нисбатан эскироқ — Кичик ҳалқа йўли ва Амир Темур шоҳ кўчаси кўприкли чорраҳаси мисолида кўриб чиқсак. Бу чорраҳа 2000 йиллар бошида қурилган бўлиб, барчага яхши маълум.

    Тошкентнинг бундай чорраҳаларида иккита асосий муаммо бор.

    Биринчидан, Кичик ҳалқа йўли бўйлаб шарқдан ғарбга кетаётган автомобиль Амир Темур кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбонига бориши учун ҳалқа йўлидан ўнгга ўтиб, жанубий йўналиш бўйлаб юриб, NBU биноси олдида қайрилиб олиши керак. Қайрилишлар эса кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради, чунки улар, асосан, тартибга солинмаган (светофорсиз). Шунингдек, баъзи сабрсиз ҳайдовчилар қарама-қарши йўналишга чиқиб бориб, тескари йўналишнинг бир полосасини ҳам банд қилиб олади.

    Иккинчидан, Амир Темур кўчаси бўйлаб пиёдалар учун светофорсиз жуда хавфли «зебра» чизиб қўйилган.

    Амир Темур кўчаси бўйлаб светофорларнинг ўрнатилиши бу муаммоларнинг ечими бўлур эди. Шу билан бирга пиёдаларда кўчани хавфсиз кесиб ўтиш, ҳайдовчиларда эса чапга бевосита чорраҳанинг ўзида қайрилиб олиш имконияти пайдо бўлади.

    Худди шундай муаммолар янги кўприклар қурилган жойларда ҳам кўзга ташланмоқда, бу муаммоларни светофор ўрнатиш орқали ечиш мумкин.

    Кичик ҳалқа йўли ва Амир Темур шоҳ кўчаси кесишмаси.

    Кичик ҳалқа йўли ва Амир Темур шоҳ кўчаси кесишмаси.
    Google Maps

    Бундай схема Чилонзор бозори олдидаги Кичик ҳалқа йўли ва Бунёдкор шоҳ кўчаси кесишмасида муваффақиятли ишлаб турибди.

    Кичик ҳалқа йўли ва Бунёдкор шоҳ кўчаси чорраҳаси.

    Кичик ҳалқа йўли ва Бунёдкор шоҳ кўчаси чорраҳаси.
    Google Maps

    Калгарида ҳар иккала қаватида светофорсиз ҳаракат йўлга қўйилган чорраҳалар кам. Бундай чорраҳалар, одатда, шаҳар ташқарисида жойлашган, чунки улар катта майдон талаб қилади.

    Шаҳар ичкарисидаги барча остин-устун чорраҳаларда эса камида битта қаватдаги ҳаракат светофор билан тартибга солиб турилади.

    Кўк билан катта чорраҳадаги светофорли кесишмалар кўрсатилган.

    Чорраҳалардаги светофорларнинг жойлашуви

    Агар эътибор қаратилса, Тошкентнинг кўплаб чорраҳаларида тўхташ чизиғи (стоп-линия) билан чорраҳа орасидаги масофа катта эканлигини сезиш мумкин.

    Масалан, Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан Шароф Рашидов шоҳ кўчаси кесишмасида стоп-чизиқ билан чорраҳанинг бошланиш нуқтаси оралиғидаги масофа 13 метрдан 25 метргача етади.

    Ислом Каримов шоҳкўчаси ва Абай кўчаси кесишмаси.

    Ислом Каримов шоҳкўчаси ва Абай кўчаси кесишмаси.
    Google Maps

    Бундай катта масофалар ҳайдовчиларга, масалан, улар чапга бурилмоқчи бўлганида муаммо туғдириши мумкин — яшил чироқда стоп-чизиқдан ўтишингиз билан светофорнинг тақиқловчи чироғи ёниб қолади. Қоида бўйича бундай вазиятда ҳайдовчи чорраҳани бўшатиши керак. Бироқ стоп-линия билан чорраҳа орасидаги масофа сабаб, аксарият ҳолларда перпендикуляр йўналиш бўйича ҳаракат бошланиб улгурган бўлади.

    Калгаридаги компакт чорраҳа.

    Калгаридаги компакт чорраҳа.
    Google Maps

    Калгаридаги чорраҳалар максимал даражада ихчам — стоп-линия билан чорраҳа орасидаги масофа 2—5 метрга тенг.

    Эслатиб ўтай, йил бошидан то 22 июлгача бўлган муддатда Тошкентдаги ЙТҲлар оқибатида 93 киши ҳалок бўлган. Канаданинг Калгарисида — автомобиллар сони Тошкентдагидан икки баробар кўп бўлган шаҳарда эса ЙТҲлар оқибатида «атиги» 7 киши ҳалок бўлган. Ишончим комил, илғор жаҳон тажрибасини ўрганиш ва татбиқ этиш Тошкент йўлларидаги ўлим ҳолатлари сонини камайтиришга ҳам ёрдам беради.

    29.09.2018, 14:53   Изоҳ (0)   64107
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мактаблардаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида валс тушиш тақиқландими?

    Ўзбекистон | 14 май, 15:51

    Севги учбурчаги, трюклар ва кесилган саҳналар: “Зита ва Гита” фильмининг кадр ортида нималар яширинган?

    Кино | 14 май, 15:40

    Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги лайклар учун қамашни бекор қилди

    Тожикистон | 14 май, 15:35

    Ўзбекистон самолёт ва авиакомпаниялар сони бўйича МДҲ мамлакатлари учлигига кирди

    Дунё | 14 май, 15:05

    Канн кинофестивали очилиш маросимидаги юлдузларнинг энг ёрқин образлари

    Лайфстайл | 14 май, 14:50

    Ироқ 19 мингдан ортиқ маҳбусни, жумладан, ИШИД собиқ аъзоларини ҳам озод қилди

    Дунё | 14 май, 14:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.