Тошкентда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳамда Хитойнинг Shandong Guantong Silkworm Eggs компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Меморандумга асосан, мазкур компания билан мамлакатда пиллачилик тармоғининг ипак қурти уруғи ишлаб чиқариш соҳасига инвестиция киритиш, ипак қурти ишлаб чиқариш ҳамда ипакчилик ва тутчилик йўналишларида ҳамкорликда иш юритиш учун қўшма корхоналар ташкил этиш, супер элита ипак қурти уруғларини Хитойдан Ўзбекистонга олиб киришда кўмаклашиш, янги сифатли зотларни яратишда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.
Тадбирда, шунингдек, компания ва Тошкент, Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Бухоро ва Хоразм вилоятларидаги ипакчилик корхоналари ўртасида келишув баённомаси тузилди.
Унга кўра, мазкур вилоятларда 2019—2021 йилларда ҳар бири 20 минг қутидан 150 минг қутигача ипак қурти уруғи ишлаб чиқариш қувватига эга қўшма корхоналар барпо этилади. Компания вакилининг айтишича, шу ва бошқа йирик лойиҳалар учун 30 миллион доллар инвестиция киритилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)