Арманистон бош вазири Никол Пашинян 6 нафар вазирни лавозимидан озод қилиш ҳақидаги қарори кучга кирганидан сўнг истеъфо беришини маълум қилди. У шу тариқа мамлакатда навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилишига эришмоқчи, дея хабар беради TJournal.
Пашинян истеъфога чиққанидан сўнг парламентда бош вазирни сайлашга икки имконият бўлади. Агар улар муваффақиятсиз якунласа, парламент тарқатиб юборилади ва янги сайловлар белгиланади.
Қонунчиликка кўра, улар парламент тарқатиб юборилганидан тахминан бир ойдан сўнг ўтказилади.
Пашинян воқеалар айнан шундай ривож топишига умид қилмоқда. Унинг айтишича, парламент халқ манфаатларини ифодаламайди, шу сабабли сайловлар имкон борича тезроқ ўтказилиши керак.
Изоҳ (0)