3 октябрь куни Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. 2018 йилнинг апрель ойидан Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Усмонов Раҳмонбек Жаҳонгирович Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Раҳмонбек Усмонов 1960 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1982 йили Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган.
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.
2011–2012 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи, 2012–2018 йилларда эса Тошкент шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)