Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси ИИВда Интерпол вице-президенти — Россия Федерацияси ИИВ Интерпол миллий маркази бюроси бошлиғи полиция генерал-майори Александр Прокопчук ва Россия Федерацияси ИИВнинг Ўзбекистон Республикасидаги вакили полиция полковниги Евгений Федотов иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Фото: ИИВ

Фото: ИИВ

Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармуҳамедов қабул қилди.

Генерал-майор Д.Назармуҳамедов меҳмонларни ташриф билан қутлаб, Ўзбекистонда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Халқ фаровонлиги, юрт тинчлигини таъминлашга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли ва самарали ҳимоя қилишга қаратилган мазкур ислоҳотлар натижаси, аввало, мамлакат ички ишлар органлари фаолиятида яққол кўзга ташланаётганини қайд этди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Жиноят полицияси халқаро ташкилоти — Интерпол дунёдаги энг йирик халқаро полиция ташкилоти ҳисобланади. Бу ташкилот турли мамлакатлар полиция хизматларининг ҳамкорлигини таъминлайди ва мақсади умумий жиноятчиликка қарши курашиш бўлган давлатларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда халқаро ҳудудий ташкилотларни қўллаб-қувватлаб, уларга ёрдам беради.

Учрашув давомида Жиноят полицияси халқаро ташкилоти – Интерпол фаолиятида Россия ва Ўзбекистоннинг трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш борасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид масалалар муҳокама қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Февралда Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилди?
Маҳаллий
“Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” бош ҳисобчи ўринбосари 15 минг доллар пора билан қўлга тушди
Спорт
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон терма жамоаси Шомуродовнинг голи эвазига Боливияни мағлуб этди