• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда табиий газ тақсимотини яхшилашга қаратилган 7 та инновацион лойиҳа амалга оширилмоқда

    Қибрай туманидаги Усмон Юсупов номли маҳаллада табиий газ таъминоти билан боғлиқ барча муаммо узил-кесил бартараф этилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

    Фото: «Zamin.uz»

    Фото: «Zamin.uz»

    — Газ тақсимоти тизимидаги жараёнлар назорати автоматлаштирилганлиги туфайли ана шундай натижага эришдик, — дейди «Қибрайтумангаз» корхонаси муҳандиси Азиз Абдуазимов. — Газ тармоқларини инновацион лойиҳалар асосида модернизация ва реконструкция қилиш яхши самара бермоқда. Мисол учун, Усмон Юсупов номидаги маҳаллада истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи ўрта босимли олтита газ тақсимлаш пункти олиб ташланиб, фақат юқори босимли газ тақсимлаш пункти қолдирилди. Унга эса автоматлаштирилган диспетчерлик назорат тизими ўрнатилди. Бу маҳаллага кираётган табиий газ босими ва ҳажми тўғрисида онлайн режимида маълумот олиш имконини беради.

    Дарҳақиқат, янги лойиҳанинг афзалликлари жуда кўп. Жумладан, газ тақсимлаш пункти фаолиятига ташқи аралашув бўлганида диспетчерлик хизматига автоматик равишда хабар келади. Тақсимлаш пунктларига замонавий электрон саноат газ ҳисоблагичлари ўрнатилгани ҳам яхши самара бермоқда. Маҳаллага кириб келаётган табиий газнинг ҳажми ҳақида эса диспетчерлик хизмати онлайн режимида маълумот олмоқда.

    Маҳалладаги 200 та хонадонга замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатилди. Ҳар бир хонадондаги маиший газ созлаш регуляторлари эса газ босими бўйича муаммоларни тўлиқ бартараф этади. Айни вақтда газ ҳисоблагичлар истеъмол қилинаётган газ ҳажми бўйича «Биллингаз» дастурига маълумотлар киритиб боради. Ҳисоблагичларга махсус клапанлар ўрнатилган бўлиб, улар қарздорлиги мавжуд хонадонларни масофадан туриб газ таъминотидан узиб қўйиш имконига эга. Эътиборли томони шундаки, қарздорлиги бор хонадонлар тўловини тўлиқ амалга оширгач, улар автоматик равишда тармоққа қайта уланади.

    Маҳалла газ таъминотидаги барча ишларни реал вақт режимида назорат қилиш учун диспетчерлик хизматига махсус монитор ўрнатилди. Унда барча жараён ҳақидаги маълумотлар жамланади.

    «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти мутахассисларининг айтишича, бугунги кунда мамлакатнинг бир қатор ҳудудлари, жумладан, Юқори Чирчиқ туманидаги Шижоат, Самарқанд шаҳридаги Аҳиллик, Жиззах шаҳрининг Раваллиқ ва Учариқ маҳаллаларида ана шундай янги тизимдан самарали фойдаланилмоқда. Ҳадемай бу ишлар бошқа жойларда ҳам жорий қилинади.

    Тизимда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, табиий газ тақсимотини яхшилашга қаратилган энг самарали ва истиқболли 7 та инновацион лойиҳа амалга оширилмоқда. Табиий газнинг ишлаб чиқариш корхоналаридан то истеъмолчига етказиб берилгунича бўлган ҳисоб-китоб ва назоратни автоматлаштириш тизими шулардан биридир.

    Ушбу тизим барча ҳудудда самарали ишламоқда. Унда ишлаб чиқарувчи корхоналар ва магистрал газ қувурлари бошқармаларининг бўлиниш чегараларига замонавий электрон газ ўлчаш ҳисоблагичлари ўрнатилиб, диспетчерлик бошқарув тизимига уланган. Маълумотлар реал вақт режимида диспетчерлик хизматига келиб тушади. Яна бир муҳим жиҳати, йирик саноат корхоналарига, шунингдек, хонадонларга ўрнатилган ҳисоблагичларнинг ягона «Биллинг» тизимига уланганидир. Натижада ишлаб чиқаришда инсон омили иштироки кескин камаймоқда.

    Газ транспорти тизими ишончлилигини ошириш мақсадида замонавий инновацион диагностик қурилмага эга бўлган учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Улар ёрдамида магистрал газ тармоқларини техник талаблар асосида ўз вақтида сифатли кўрикдан ўтказиш, нуқсонли ҳолатларни белгилаш, ҳимоя зоналаридаги ноқонуний қурилмаларни аниқлаш имконияти вужудга келди.

    Суюлтирилган газ таъминотида янги инновацион тўлов тартибини жорий этиш билан боғлиқ яна бир лойиҳа кўпчилик оғирини енгил қилиши билан аҳамиятли. Гап шундаки, ҳозирги пайтда республикада жами 3,1 миллион аҳолига суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Мазкур жараёндаги узилишларнинг олдини олиш, ҳақли равишда аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган бошқа муаммоларни бартараф этиш мақсадида автоматлаштирилган тизим жорий этилмоқда.

    Бунда ҳар бир истеъмолчи ҳисоб-китоб учун индивидуал электр карталар билан таъминланади. У эса махсус дастурга уланади. Бу билан истеъмолчига етказиб берилган суюлтирилган газ ҳажми, муддати ва ҳисобини масофадан туриб кўриш ва назорат қилиш имконига эга бўлинади. Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида тажриба тариқасида жорий йил якунигача амалга ошириш белгиланган ушбу лойиҳа натижаларига кўра, уни яқин келажакда мамлакат бўйлаб жорий этиш назарда тутилмоқда.

    03.10.2018, 23:35   Изоҳ (0)   10936
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва БАА 1 млрд долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасини тузади

    03.10.2018, 23:20

    Чегарани бузган андижонлик аёлга яна бир имкон берилди

    03.10.2018, 23:00

    «Ўзбекозиқовқатзахира» озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллигига йўл қўйилмаслигига ишонтирмоқда

    03.10.2018, 22:55

    ТАТУ Maxсус факультетида «Шаҳдам қадамлар» фестивали бўлиб ўтди (фото)

    03.10.2018, 22:44

    Шавкат Мирзиёев электр энергетика соҳасини янада ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

    03.10.2018, 22:39

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида жамоатчилик кенгаши тузилди

    03.10.2018, 21:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.