Гулнора Каримова айни пайтда Ўзбекистонда ва қонунда назарда тутилган жазони ўтамоқда. Бу ҳақда Turon24 агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда хабар берди.
Олдинроқ Гулнора Каримова Ўзбекистонни тарк этиб, БААнинг Дубай шаҳрига кетгани ҳақида маълумот берилган эди. Кейинчалик Бош прокуратура бу хабарни рад этди.
Хабарда айтилишича, Дубайдаги қимматбаҳо меҳмонхонага жойлашган Гулнора Каримова аслида бошқа бўлиб, ОАВ уни Ислом Каримовнинг қизи билан адаштиришган.
Россиялик олигарх, «Анжи» клуби хўжайини Сулейман Керимовнинг қизи ҳам Гулнора Каримова бўлиб, Дубайда айнан уни кутиб олишган. У 1990 йилда Доғистонда туғилган.
Изоҳ (0)