Шу кунларда Ўзбекистон ижтимоий тармоқлари ва мессенжерларида йўлларда ўзини ўта сурбетларча тутган ҳайдовчилар иштирокидаги видеороликлар пайдо бўлди. Бу билан улар нафақат ўзларининг ҳаёти, балки ўзгалар ҳаётини ҳам хавф остига қўйган, деб ёзади «Podrobno.uz».
Роликлардан бирида ҳайдовчилар турар-жой квартали ўртасида безориларча юришларни уюштирган, бошқасида эса бошқа автомобилларга йўл бермасдан колонна бўлиб ҳаракатланган. Шунингдек, фойдаланувчилар пиёдалар ўтиш қисмини тўсиб қўйган автомобиль суратини жойлаштирган.
«ОАВларига сурат ва иккита видео жойланган бўлиб, уларда ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тасвирга туширилган. Пиёдалар ўтиш қисмида тўхтатиб қолдирилган Malibu автомобили ҳайдовчисига нисбатан маъмурий жазо чоралари аллақачон қўлланилган. Бошқа «қаҳрамонларнинг» шахси ҳозирги пайтда аниқланган, уларга нисбатан ҳам чоралар қўлланилади ва бу ҳақда ҳам хабар қилинади», — дея таъкидланади ИИББ хабарида.
Изоҳ (0)