Люксембургнинг IFG Metals & Mining компанияси (IFG Capital Partners SA бўлинмаси) ва Ўзбекистон Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси Ўзбекистонда еттита вольфрам конини разведка қилиш ва қазиш бўйича эксклюзив келишув имзолади, деб ёзади UzDaily.
Келишув доирасида Ўзбекистонда вольфрам кластери яратилади. 25—30 йил давомида кластерга 300 миллион доллар инвестиция киритилади.
Лойиҳада Sun Group компанияси ҳам иштирок этади. У ушбу лойиҳага ўз маблағларини киритади.
IFG Metals & Mining Ингичка, Сарикўл, Қора-Тўба, Лангар, Қўйтош, Яхтон ва Гуссой конлари бўйича техник-иқтисодий асосни тайёрлайди.
Еттита кон 2024 йилга келиб, йилига 5,7 минг тоннагача вольфрам ишлаб чиқаради, бу дунёда ишлаб чиқариладиган вольфрам ҳажмининг тахминан 6 фоизига тенг.
Изоҳ (0)