Россияда бор-йўғи битта олигарх қолди, — деб айтиб ўтди тадбиркор ва миллиардер Алишер Усмонов «Россия-1» телеканалига берган интервьюсида. Аммо миллиардер унинг кимлигини айтиб ўтирмади, деб ёзади «РИА Новости».
«Менинг фикримча, бизда бу вагонда битта йўловчи қолди, у аллақачон бўшаб қолган, у эса у ерда бир ўзи ўтирибди ва ҳалигача кетяпти», — деди Усмонов бу одам битта компаниядан ташқари, ҳамма нарсасидан айрилганини қўшиб қўяр экан.
Унинг фикрига кўра, олигарх — бу ҳукуматдан бизнес олган кишидир.
«Мен ‘олигарх’ сўзига умуман чидай олмайман. Олигарх — бу ҳамма нарсани пул тўламасдан қўлга киритган одам. Мен ҳеч қачон бундай турга кирмаганман», — деди тадбиркор бу сўзни «қироличанинг севиклиси» термини билан қиёслаб.
Изоҳ (0)