«Мегафон»нинг чет эл фонд биржасига қайтиши келажакда истисно қилинмаган. Бу ҳақда мобил операторнинг асосий акциядори — USM холдинг раҳбари Алишер Усмонов «Россия-1» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Бу биржага хос нормал вазият — компания сотиб олади, кейин бу давр ўтади… Ғарбда ҳам бозор волатиллиги худди шундай бўлади», — дея аниқлик киритди Усмонов «Мегафон» компаниясининг Лондон биржасидан делистинг қилиниши ҳақидаги қарорга. «Албатта, йўқ», — дея жавоб берди у «Мегафон» активларининг Ғарб биржасига қайтиш эҳтимоли истисно қилинадими? — деган саволга.
15 июль куни «Мегафон» директорлар кенгаши Лондон фонд биржасидан делистинг қилишни тасдиқлаган эди. Усмонов делистинг компаниянинг инвестицияларни талаб қилувчи янги рақамли стратегияси ҳамда ғарблик инвесторлар фаоллигининг пасайиши билан боғлиқ эканлигини айтди.
Изоҳ (0)