Нигерда сув тошқинлари оқибатида 42 киши ҳалок бўлди, яна 200 дан ортиғи у ёки бу даражада табиий офатдан жабрланди, деб ёзади «Корреспондент.net» БМТнинг Нигерда гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармасига таяниб.
Таъкидланишича, мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида июндан буён давом этаётган кучли ёмғирлар сув тошқинини келтириб чиқарган.
Бир нечта провинциялар, шу жумладан, мамлакат ғарбидаги Досо, шимолдаги Агадес, марказий қисмдаги Марада ва Зиндер зарар кўрган.
Изоҳ (0)