Индонезияда зилзила содир бўлаётганига қарамай ўз жойини тарк этмаган 21 ёшли авиадиспетчер билан видолашув маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Daily Mail нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Антониус Гунаван Агунг 28 сентябрь куни Сулавеси оролида жойлашган Palu’s Mutiara SIS Al-Jufrie аэропортидаги иш жойида бўлган. Дастлаб 6,1 магнитудали ер ости силкинишлари содир бўлгач, у бошқалар қатори бинони тарк этмасдан, бортида юзлаб одам бўлган Batik Air авиакомпаниясига тегишли самолётнинг ҳавога кўтарилишини кутган.
Самолёт хавфсиз баландликка кўтарилганига амин бўлгач, бинодан чиқишга ҳаракат қилган, бироқ бу вақтда магнитуда 7,4 баллга етиб бўлган эди.
У тўртинчи қаватдан сакрашга мажбур бўлган, оқибатда эса кўплаб тан-жароҳатларини олган.
Шифохонада кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, Антониус вафот этган.
Изоҳ (0)