«Россия 1» телеканали «Вести недели» кўрсатуви орқали Донецкдаги «Сепар» кафеесида бўлган видеони намойиш қилди. Бу портлаш оқибатида Донецк Халқ Республикаси (ДХР) раҳбари Александр Захарченко ҳалок бўлган эди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Бу видео «Сепар» кафесининг ташқи ва ички кузатув камералари орқали олинган. Захарченконинг кортежи кафе олдига яқинлашган. Биринчи бўлиб ичкарига ДХР бош қўриқчиси хавфсизликни текшириш учун кирган, ортидан Захарченко кириши билан ўша дақиқаларда портлаш юз берган.
Эслатиб ўтамиз, 31- августда Украинанинг Донецк шаҳри марказидаги «Сепар» кафесида юз берган портлаш оқибатида Донецк халқ республикаси раҳбари Александр Захарченко ҳалок бўлгани ҳақда хабар берган эдик
Изоҳ (0)