Украина президенти Пётр Порошенко ўз мамлакатини анча европалашиши ва қадриятларини ҳимоя қилишга доим тайёр туришига мажбур қилган Россия президенти Владимир Путинга миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Порошенко CNN’га берган интервьюсида маълум қилди.
Бу орқали Украина раҳбари бошловчининг украиналиклар Кремль томонидан ўтказилаётган зуғумлар натижасида бирлашгани ҳақида билдирган фикрига жавоб қайтарди.
«Шу сабабли Путин жанобларига раҳмат айтамиз, у бизнинг мамлакатимизни анча европалаштирди ва қадриятларимизни ҳимоя қилиш йўлида тайёр туришга мажбур этди. Ишончимиз комилки биз Россия империясига қайтмаймиз», — дея таъкидлайди Порошенко.
Бунга президент социологик сўровларни мисол қилиб келтирди.
«2013 йилда Украинанинг трансатлантик интеграциясини НАТОдаги чиқишларда 16 фоиз украиналик қўллаб-қувватлаган. Ҳозирда бу кўрсаткич 54 фоиз. Буни ким қилди? Путин. 2013 йилда Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишини 33 фоиз украиналик қўллаб-қувватлаган бўлса, ҳозирда эса бу 74 фоизга тенг. Буни ким амалга оширди? Путин», — дея қайд этади Украина президенти.
Изоҳ (0)