Ҳаваскор боксда Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Элнур Абдураимов бугун АҚШда профессионал боксдаги биринчи жангини ўтказди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур жангда ўзбекистонлик боксчига мезбон спортчи Арон Жамил Ҳоллис рақиблик қилди. Элнур ушбу жангда рақибини нокаутга учратди ва проф рингдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади.
Маълумот учун, Ҳоллис бугунги кунгача профессионал боксда 12 та жанг ўтказган. Уларнинг 4 тасида ғалаба қозонган (2 таси нокаут билан). 8 та жангда эса мағлубиятга учраган (5 таси нокаут).
Изоҳ (0)