Олимлар Африкани инсоният цивилизациясининг бешиги деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича, айнан Африкадан одамлар сайёранинг бошқа қитъаларига тарқалган. Сўнгги генетик тадқиқотлар инсониятнинг аждодлари қитъадан икки марта йирик кўчишни амалга оширганини кўрсатган.
Биринчи марта кўчиш 60 минг йил аввал юз берган. Ўшанда одамлар Осиё ва Австралияга, унинг изидан Европа ва Марказий Осиёга жойлашган. Одамлар янги ҳудудларни ўзлаштирган. Ҳатто 25 минг йил аввалги музлик даври ҳам уларни тўхтата олмаган. Евросия ва Шимолий Америка ўртасидаги қуруқлик орқали одамлар Жанубий Америкагача етиб борган. TravelAsk ана шу цивилизация акс этган видеони тақдим этди.
Изоҳ (0)